Янгиликлар

not found

Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида Олтиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда инсон саломатлигига кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро С.С. ва бошқалар жами 21 481 дона капсуладаги “Зардекс” номли хорижда ишлаб чиқарилган кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 25 Март, 11:42
  • Батафсил
not found

Жигар саратони хавфини камайтирадиган дорилар аниқланди

Статинларни қабул қилиш, холестеринни пасайтирадиган дорилар - жигар саратони ва унинг асоратлари ривожланиш эҳтимолининг пасайтиради. Гарвард тиббиёт мактаби олимлари шундай хулосага келишди. Гепатоцеллюляр карцинома- жигар саратонининг энг кенг тарқалган ва хавфли шаклларидан бири бўлиб, кўпинча сурункали жигар касалликлари фонида юзага келади. Тадқиқотчилар сурункали жигар касаллиги билан оғриган 16 000 дан ортиқ беморларнинг тиббий маълумотларини таҳлил қилишди ва статинларни қабул қилганларда саратоннинг бу тури ривожланиш эҳтимоли камроқ эканлигини аниқлади. 10 йиллик кузатувдан сўнг малум бўлдики, статинларни қабул қилмаган беморларнинг 8 фоизига жигар саратони ташхиси қўйилган. Дориларни қабул қилганлар орасида эса касалланиш даражаси деярли икки баравар паст - 3,8 фоизни ташкил этди. Статинларни қабул қилиш, шунингдек, цироз ва жигар етишмовчилиги каби жиддий асоратлар хавфини ҳам камайтиради. Энг катта ҳимоя таъсири жигарга яхшироқ кириб борадиган аторвастатин ва симвастатин каби липофил статинлар билан кузатилди. Узоқ муддатли фойдаланиш (600 доза ва ундан кўп) жигар саратони ривожланиш хавфини 40 фоизга камайтирди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, статинлар нафақат холестеринни пасайтиради, балки яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсирга эга, бу эса дориларнинг жигарга ҳимоя таъсирини тушунтириши мумкин. Бироқ, аниқ хулосалар чиқариш учун қўшимча клиник синовларни ўтказиш талаб этилади.

  • 25 Март, 08:55
  • Батафсил
not found

Олимлар Осиёда ўсадиган ўсимликдан ОИВга қарши кучли дори топдилар

Япониянинг Тохо ва АҚШнинг Дюк университетларининг халқаро олимлар гуруҳи «Daphne pseudomezereum» ёки онишибари ўсимлиги таркибида инсон иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) репликациясини босувчи моддалар мавжудлигини аниқладилар. «Daphne pseudomezereum» — Япония, Хитой ва Кореяда ўсадиган ўсимлик ҳисобланади. Яллиғланишга қарши хусусиятлари туфайли унинг пўстлоғи анъанавий равишда сурункали тери касалликлари ва ревматизмни даволаш учун ишлатилган. Энди эса бу ўсимликнинг меваларида ОИВга қарши кучли фаолликка эга бирикмалар мавжудлиги аниқланди. Тадқиқот гуруҳи унинг меваларидан 10 та, шу жумладан, илгари номаълум бўлган учта бирикмани ажратиб олди. Уларнинг учтаси ОИВни бостиришда юқори таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, бирикмаларнинг цитотокциклиги паст бўлиб, бу уларни кейинги ўрганиш учун истиқболли қилади. Қайд этилишича, ушбу кашфиёт ОИВга қарши дориларни яратиш учун янги имкониятлар очади. 

  • 24 Март, 15:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech