Янгиликлар

not found

Сунъий интеллект миопияни олдини олишга ёрдам беради

Сунъий интеллект миопияни олдини олишга ёрдам берди Америкалик шифокорлар кўриш билан боғлиқ муаммоларни диагностика қилиш учун сунъий интеллект (СИ) моделидан фойдаланишни таклиф қилишди. Тадқиқот JAMA Ophthalmology журналида чоп этилган. Аризона штати университети (АҚШ) олимларининг фикрига кўра, кўз тубидаги қайтмас ўзгаришлар мажмуи билан боғлиқ бўлган миопик макулопатия (миопиянинг энг юқори даражаси) дунёда кўриш қобилиятини йўқотишнинг асосий сабабидир. 2015 йилда у туфайли 10 миллион киши кўриш билан боғлиқ муаммоларига дуч келган ёки кўриш қобилиятини бутунлай йўқотган. Мутахассислар касалликни сунъий интеллект ёрдамида башорат қилишни таклиф қилишди. Миопик макулопатия ҳам узоқни кўра олмаслик билан боғлиқ, лекин уни профилактик тадқиқотлар ўтказиш орқали олдини олиш мумкин. Муаммо шундаки, касалликни эрта босқичларда аниқлашга ёрдам берадиган оптик когерент томография муолажаси қиммат ва кўп меҳнат талаб қилади. Шу сабабли, масалан, қишлоқ аҳолисининг бундай хизматлардан фойдаланиши чекланган. Тадқиқотчилар сунъий интеллект назорати остида профилактик чора-тадбирларни ўтказишни таклиф қилдилар. Махсус яратилган модель тўр парда тасвирларини самарали сканерлаши ва миопик макулопатиянинг тўғри таснифини башорат қилиши мумкин. "Сунъий интеллектга асосланган технологиялар мавжуд бўлиши биланоқ, улар бутун дунё аҳолисининг, шу жумладан ривожланаётган мамлакатларда яшовчиларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди," — деди профессор Ялин Ван ихтиро ҳақида.

  • 8 Октябрь, 14:50
  • Батафсил
not found

Тамаки сотишни тақиқлаш қанча одамнинг умрини сақлаб қолади?

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар ёшларга тамаки сотиш тақиқланадиган бўлса 2,95 миллион ўпка саратони ҳолатидан 1,1 миллион одамни (40,2 фоиз) сақлаб қолиш мумкин. Сантяго-де-Компостела университети ҳамда Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги маълумотига кўра, тамаки маҳсулотлари сотилишининг тақиқланиши дунё бўйича бир миллиондан ортиқ инсоннинг умрини сақлаб қолади. Тадқиқот натижалари The Lancet Public Health журналида эълон қилинди. Олимлар тузган сценарийга кўра, тамаки сотуви 2006 йил 1 январидан 2010 йил 31 декабригача оралиқда туғилганлар учун тақиқланади. Улар шу мезонда 185 мамлакатда тамакисиз авлоднинг саратондан ўлим хавфига таъсирини ўрганишди. Тамакисиз авлод дастури дунё миқёсида амалга ошса ўпка саратонидан ўлимларнинг 1,1 миллионтаси ёки 40,2 фоизининг олди олинади. Саратон касалликлари орасида кенг тарқалиши бўйича ўпка саратони иккинчи ўринда, ўлим ҳолатлари бўйича биринчи ўринда туради. Ҳар йили ўпка саратони 1,8 миллионга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўляпти. Бу касалликка йўлиқишнинг бош омили — тамаки чекиш.

  • 8 Октябрь, 08:43
  • Батафсил
not found

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равкан микроРНКни кашф қилгани учун бу йилги мукофот билан тақдирланди. Физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равканга берилди. Олимлар “микроРНКни кашф қилгани ва генлар экспрессиясининг транскрипциядан кейинги бошқарувида уларнинг ролини ўргангани учун” Нобель билан тақдирланди. Амброс ва Равкан ишларининг катта қисми молекуляр биология ва генетикага бағишланган. Улар 1993 йилда микроРНКни кашф этган. Уларнинг тадқиқотлари натижалари клонлаш ва секвенирлаш ривожланишига туртки бўлди, дейилади Нобель мукофоти сайтида. МикроРНК — рибонуклеин кислотасининг қисқа молекулаларидан иборат алоҳида синф бўлиб, бошқа молекулалар қатори кўплаб генларнинг фаоллигини белгилайди. Кўп ҳолларда организмнинг у ёки бу ҳужайраларида маълум бир геннинг фаоллашиши айнан микроРНКга боғлиқ бўлади. 2023 йилда тиббиёт соҳасида Нобель мукофоти Каталин Карико ва Дрю Вайсманга “COVID-19 га қарши самарали мРНК-вакциналарни ишлаб чиқишга имкон берган нуклеин кислоталар асосларини модификация қилиш соҳасидаги кашфиётлари” учун топширилганди. Физиология ва тиббиёт соҳасидаги мукофот совриндорларининг эълон қилиниши Нобель ҳафталигига старт берди. 8 октябрда физика, 9 октябрда кимё, 10 октябрда эса адабиёт бўйича Нобель мукофоти ғолибларининг номлари маълум бўлади. 11 октябр куни Ослода тинчлик мукофоти совриндори эълон қилинади, 14 октябрда эса иқтисодиёт бўйича мукофот ғолиби аниқланади. Нобель мукофотининг ҳар бир категорияси учун 11 миллион швед кронаси тадқим этилади. Бу бир миллион доллардан бироз кўпроқ.

  • 7 Октябрь, 18:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech