Янгиликлар

not found

Фармацевтика корхоналарига 100 млн АҚШ доллари ажратилади

Президентнинг 10.01.2024 йилдаги ПҚ-14-сон «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан, фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида: • Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Асакабанк» АЖга хорижий илғор технологияларни жалб этиш, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 5% ставкада кредит линияси ажратилади; • «Асакабанк» АЖ томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 млн АҚШ доллари микдоридаги кредит линиялари жалб қилинади; • «Асакабанк» АЖ жалб қилинаётган кредит маблағларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради. Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: • 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»; • Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг қисқача параметрлари; • «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини фаоллаштириш бўйича тадбирлар режаси.

  • 15 Январь, 15:00
  • Батафсил
not found

Ўзбек олимлари коронавирусга қарши “ТОМАVAC” помидор вакцинасини яратди

Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди. Олимлар томонидан коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор ҳужайраси геномига киритилди. Бу ҳужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди. Бундай ўсимликлардан олинган помидор мевасида 0.77 мкг/гр. миқдорида турғун S1 антиген оқсили синтез бўлиши кўрсатиб берилди ва "TOMAVAC" вакцинаси сифатида танлаб олинди.   Яратилган "TOMAVAC" вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ва ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил бўлишини исботлади.   Бунда тажриба сичқонларида ва кўнгиллиларда салбий ножўя таъсирлар кузатилмади.   Ушбу тадқиқот "TOMAVAC"нинг икки босқичли (ичак шиллиқ пардаси ва қонда) ҳимояни таъминловчи хавфсиз вакциналигини кўрсатди ва у биринчи тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган COVID-19 вакцинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.   Муҳими, яратилган вектор тизими ва тажриба асосида, зарур ҳолларда, мамлакатимизда турли инфекцияларга қарши вакциналарни қисқа муддатларда яратиш ва жорий этиш имконияти ва янги авлод мутахассислари шакллантирилди.   Вакцина устидаги тадқиқотлар хорижнинг нуфузли “Frontiers in Nutritional Immunology”  журналида нашр қилиниб, сичқонларда ҳамда кўнгилли инсонларда ўтказилган биринчи фаза иммуногенлик ва биохавфсизлик синовлари натижаси эълон қилинди.  

  • 15 Январь, 12:06
  • Батафсил
not found

Д витамини ушбу модда етишмаслиги бўлган болаларда суяк синиш хавфини камайтирмайди

Британиялик тадқиқот натижаларига кўра, Д витамини танқислиги бўлган болалар гуруҳида 3 йил давомида олиб борилган кузатув натижаларига кўра, оғиз орқали Д витамини қабул қилиш суяк синиш хавфини камайтирмади. Лондонлик тадқиқотчилар Мўғулистондаги 18 та давлат мактабларида таҳсил олаётган 6 ёшдан 13 ёшгача бўлган 8 851 нафар бола ўртасида тасодифий, икки маротаба, плацебо-назорат остида тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқотда иштирок этишнинг муҳим мезони Д витамини танқислиги эди, буни QuantiFERON-TB Gold In-tube тестининг салбий натижаси тасдиқлайди. Иштирокчилар фаол дори (4418 бола) ёки плацебо (4433 бола) қабул қиладиган гуруҳларга бўлинган. Озиқлантирувчи қўшимча з йил давомида ҳафтада бир марта (ҳар бирида 14000 ИУ витаминни ўз ичига олган юмшоқ капсулалари шаклида) ишлатилган. Тадқиқотнинг фаол босқичи тугагандан сўнг, муаллифлар икки гуруҳ ўртасида суяк синиш ҳолатларида ҳеч қандай фарқ топмадилар. Ҳаммаси бўлиб, 521 иштирокчи (анкета орқали) 677 та синиш ҳақида хабар беришди, улар Д витамини гуруҳидагиларнинг 6,4 фоизида ва назорат гуруҳидагиларнинг 6,1 фоизида содир бўлган, аммо биринчисида 25-( OH)D даражаси қон зардоби таркибида юқори бўлган. "Д витамини қўшимчаларини калцийсиз қабул қилиш, мактаб ўқувчиларида дастлаб Д витамини етишмаса ҳам, синиш хавфини камайтирмайди. Бироқ, ҳафталик интервал билан берилган Д витаминининг фақат битта дозаси синовдан ўтказилди, шунинг учун бизнинг натижаларимиз бошқа дозалар ёки Д витамини қабул қилишнинг қўшимча режимларида самарадорли бўлиши мумкунлигини истисно этмайди. ", деган хулосага келган топилмаларни "ғалати" деб таърифлаган тадқиқотчилар.

  • 12 Январь, 18:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech