15:15 (07.10.2022)
2475
Аҳоли билан очиқ мулоқотда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси,Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, «Дори-дармон» АК, Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимларининг ушбу соҳага масъул ўринбосарлари ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари фуқароларни қабул қилади.
Оммавий қабул жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10:00да Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ўтказилади.