Новости

not found

Мурожаатлар билан ишловчилар 3 йилда бир марта малака оширади

Ҳукуматнинг 7 октябрдаги 582-сонли қарори билан «Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги» низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Қарорга кўра, мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири, мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларини ўргатиш ҳисобланади. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади. Ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг ҳисобидан қопланади. Малака ошириш курсида ўқитиш вақти 12 соатни ташкил этади. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: таълим муассасаси ва унинг филиалларида ўқитиш; ходимларнинг иш жойида ўқитиш; масофавий таълим орқали ўқитиш. Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.

  • 11 Октября, 00:00
  • Подробнее
not found

Орфан дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

ССВ кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади (рўйхат рақами 3258-3, 12.09.2022 й.) Рўйхат 171 позициядан 176 позициягача оширилган. Янгиланган рўйхатга блинитумомаб, акалабрутиниб, помалидомид, экулизумаб препараратлари шунингдек, антимикробли гидрогел боғлами Мирамистин қўшилган. Маълумот ўрнида, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, Орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар импорти, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника импорти давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

  • 10 Октября, 15:05
  • Подробнее
not found

Кексалар ҳафталиги. Етти пир зиёрати

Мамлакатимиз аҳолисининг 3 миллион 162 минг нафарини кекса авлод вакиллари ташкил этади. Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида ҳудудларда "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат" деган ғоя остида 4-10 октябрь кунлари "Кексалар ҳафталиги" тадбирлари ўтказилмоқда.   "Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ томонидан  узоқ йиллар жамиятда самарали меҳнат олиб борган бир гуруҳ фахрийлари учун "Етти пир" зиёратгоҳига саёҳат ташкил қилинди.  Етти пир — Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари нафақат юртдошларимиз, балки бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлар ҳисобланади. Манбаларда Етти пири комил Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан бошланган “олтин силсила”нинг давомчилари сифатида эътироф этилган.   Етти пир бўйлаб ҳам зиёрат, ҳам саёҳат қилган фахрийлар бир-бирлари билан дилдан суҳбатлашди, жамиятда фолият олиб борган йилларини яхши сўзлар, қизиқарли хотиралар билан эслашди. Тадбир сўнгида эса эъзоз ва эътироф учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди. 

  • 10 Октября, 14:56
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech