Новости

not found

Ўзбекистонда туберкулёз билан касалланган 18 минг бемор дори билан таъминланади

“2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–12-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди Ҳужжат кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:- латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сонини 1 миллионтагача етказилади. -бу касалликка чалинган шахсларни профилактик даволаш қамровини 21 мингтагача оширилади.-туберкулёз микробактериясини тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамровини 120 мингтагача етказилади. -туберкулёз билан касалланган 18 минг нафар беморни дори воситалари билан таъминланади. Хусусан:а) 1-қатор (дорига сезувчан туберкулёз билан касалланган беморлар) – 15 минг;2 ва 3-қаторлар (дорига резистент туберкулёз билан касалланган беморлар) – 3 минг (2020-й. – 1,9 минг, 2021-й. – 2,3 минг); б) туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли орасидан туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати шакллантирилади ҳамда:- ўсмирлар ва катталар рентгенологик (йилига 3,5 миллион);- болалар иммунологик (йилига 520 минг) текширувдан ўтказилади. 2023 йил 1 февралга қадар фтизиатрия касаллигининг Ягона электрон реестри ишлаб чиқилади. Хавф гуруҳидаги маҳкумлар билан бевосита алоқада бўлаётган ички ишлар ходимларини йиллик кўриклар доирасида латент туберкулёз инфекциясига скрининг ўтказиш тартиби жорий этилади.

  • 24 Января, 09:33
  • Подробнее
not found

Никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни электронлаштирилади

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди Қарор билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган: - аҳоли орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш мақсадида 15 та ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг 63 та туманлараро диагностика лабораторияларини сўнгги авлодга мансуб диагностик тест-тизимлар (ИФА) билан узлуксиз таъминлаш;- мигрантларни ОИВ инфекциясини ихтиёрий текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш;- ОИВнинг онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан узлуксиз таъминлаш;- ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш. Қарорга кўра, никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида: ▫️2023 йил 1 июнгача Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида;▫️2023 йил якунигача бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил қилинади. 2023 йил якунигача ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади.

  • 23 Января, 11:34
  • Подробнее
not found

 "CLICK PHARMA" МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙ. Осиё кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "CLICK PHARMA" МЧЖ дорихонасида ўтказилган текширув натижасига кўра, республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва қонунга хилоф равишда сотиш учун сақланаётган 199 дона "Зардекс" дори воситалари борлиги аникланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган. Юқоридаги ҳолат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙ. Осиё кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "CLICK PHARMA" МЧЖга 2018 йил 18 июнда берилган TS 1166-сонли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва "CLICK PHARMA" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

  • 20 Января, 14:02
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech