Новости

not found

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқланди

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3386, 12.09.2022 й.) Мазкур қоидаларга кўра, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади. Сертификатлаштириш органлари 2 кунда аризани кўриб чиқиб сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қилади ёки аризачига рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган хулоса беради. Сертификатлаштириш қуйидаги ҳолларда рад этилади: - аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ва (ёки) аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;- сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланганда;- сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланганда. Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан бошлаб 2 кунда сертификатлаштиришни ўтказиш учун фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган жойга чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш ишлари амалга оширилади. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар сертификатлаштириш органининг фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштиришда иштирок этмаган холис ходимига тақдим этилади. Холис ходим (техник қўмита) сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни 1 кун ичида кўриб чиқади ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

  • 15 Сентября, 12:02
  • Подробнее
not found

Ҳар йили 1 миллион нафаргача аҳолида вирусли гепатит «В» ва «С» турларига скрининг текширувлари ўтказилади

Президентимизнинг «Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, қуйидагилар аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди: — вирусли гепатитларнинг «В» ва «С» турларини эрта аниқлаш учун барча ҳудудларни қамраб олувчи скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш; — касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан, қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимларини гепатит «В» инфекциясига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш; — скрининг текширувларида вирусли гепатит «С» тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш; — соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфекцияларни аниқлаш учун сарфлов материаллари (реагент ва тест-тўпламлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш; — барча даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш ва уни юритиш; — вакциналар, тест-тўпламлари ва вирусга қарши дори воситаларининг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги назоратини такомиллаштириш; — вирусли инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш, касалликларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш; — вирусли инфекциялар юқишининг олдини олиш тадбирлари бўйича аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш. Қарорга асосан: — 2022–2025 йилларда айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича дастур; — 2022–2023 йилларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт ходимларини гепатит «В» инфекциясига қарши эмлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланади. Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб: — ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит «В» ва «С» турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит «С» тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади; — 2022 йил 1 сентябрдан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг «В» ва «С» турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади.

  • 17 Мая, 12:04
  • Подробнее
not found

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрелдаги [181-сон] қарори билан Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказ муассиси ҳисобланади. Марказ Зангиота туманидаги «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштирилади. Унда қурилиш, тиббий техника, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - дори воситалари клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;- республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;- «Зарур клиник амалиёт (GCP)» талабларига мувофиқ дори воситаларинининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;- женерик дориларнинг оригинал дориларга фармокологик биоэквивалентлигини аниқлаш;- клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;- тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлари ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;- «Зарур клиник амалиёт (GCP)» йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш. Марказ пуллик хизматлар кўрсатади, қолаверса, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилади.

  • 28 Апреля, 10:14
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech