15:26 (07.01.2023)

2313

Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш меъёрларини биласизми?

✅ Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тартибга солинади.

✅ Қарорга мувофиқ: яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқилади:

- турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

- 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.

Бунда бир ўрамда:

- қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;

- эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун —
500 граммдан ортиқ эмас;

- гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун —
50 граммдан ортиқ эмас;

- инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

- инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки
10 флакондан ортиқ эмас;

- ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

✅ Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак!

✅ Кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этишлари лозим.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech