15:17 (09.02.2023)
2491
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. ва бошқалар Чилонзор тумани, “Беш чинор” МФЙ ҳудудида жами 826 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 28,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.К. “Янги-Фарғона” МФЙ ҳудудидаги “Дўстлик” назорат постида 560 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлини аниқланиб, ашёвий далил сифати олинган.
Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.И. Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчасида жами 182 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.С.га 100 АҚШ доллари ва 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг автомобили ва яшаш хонадонидан 364 дона “Регапен” номли дори воситаси ашёвий далил сифати олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.