09:34 (03.10.2022)
2622
Россия олимлари орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекциясини даволашнинг янги усулини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур даво чораси махсус оқсиллардан фойдаланишга асосланган. Улар бемор организмидаги иммунитет ҳужайралари функцияларини тиклашга ёрдам беради, ўз навбатида, ОИВ касаллигига қарши курашувчи антитаналарни қувватлантиради.
Натижада организм ички имкониятини ишга солиб, вирусни сиқиб чиқаришга киришади. Якунда танада ОИВ инфекцияси миқдори камайиб, унинг саломатлик учун зарарли таъсири кескин пасайиши маълум қилинган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили қарийб 2 миллион киши ушбу хавфли хасталикка чалинмоқда. Ҳозирда бутун сайёра бўйича ОИВ ташхиси билан рўйхатга олинган беморлар сони 38,4 миллион нафардан ошган.