15:05 (10.10.2022)

1698

Орфан дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

ССВ кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади (рўйхат рақами 3258-3, 12.09.2022 й.)

Рўйхат 171 позициядан 176 позициягача оширилган.

Янгиланган рўйхатга блинитумомаб, акалабрутиниб, помалидомид, экулизумаб препараратлари шунингдек, антимикробли гидрогел боғлами Мирамистин қўшилган.

Маълумот ўрнида, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, Орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар импорти, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника импорти давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech