10:36 (22.02.2023)

3417

Уйқу дориларини ичишга шошилманг

 Ҳар қандай уйқу дорилари ичишга арзийдими ёки йўқми деган савол туғилиши табиий. Чунки кимгадир ухлаши учун мойчечак чойи ва лаванда ҳиди кифоя, кимдир эса рецепт бўйича дори-дармонларга муҳтож.

Шифокор томонидан буюриладиган дори-дармонларда барчаси аниқ бўлади, яъни қабул қилиш тартиби ва нима учун, қандай ичиш керак. Шу боис рецептсиз сотиладиган ва ҳамма учун мавжуд бўлган уйқу дориларини қандай қабул қилишни кўриб чиқамиз.

1. Кўрсатмаларни, айниқса, “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимини ўқимасдан, уйқу дориларини ичманг.

Aввало ушбу доридан фойдаланиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилинг. Бу ишни дорихонада ёки унга боришдан олдин қилиш тавсия этилади (кўрсатмалар интернетда ҳам мавжуд). Чунки ҳар қандай дори ён таъсирга эга.

2️. Дам олиш учун бирор ичимлик ичгансиз.

Aгар тезроқ ухлаш учун бир стакан шароб ёки бошқа алкоголь ичимлик ичган бўлсангиз, унда уйқу дориларини ичиш асло мумкин эмас.

3️. Машина бошқаруви вақтида.

Баъзи уйқу дорилари концентрацияни пасайтиради, реакцияни секинлаштиради ва уйғонганингиздан кейин ҳам бу ҳолат давом этади. Уйқусираб машина ҳайдаш эса жуда хавфли.

Aгар сиз яхши ухламаган бўлсангиз, машина бошқарувини бошқа бировга беринг ёки жамоат транспортидан фойдаланинг.

4️. Ухлаш учун шароит яратинг.

Дам олиш учун яхши уйқу жуда муҳим. Бунинг учун ушбу маслаҳатлардан фойдаланган ҳолда барча шароитларни яратиш керак:

- режим ўрнатинг, яъни бир вақтда ётинг;

- ётишдан бир соат олдин ҳеч қандай гаджетлардан фойдаланманг, иш ҳақида ўйламанг;

- ётишдан олдин пиёда юринг;

- ётоқхонани ухлаш учун қулай қилинг: қоронғу, салқин, сокин;

- қулай ўрин-кўрпа ва ёстиқда ётинг;

- жисмоний жиҳатдан чарчаш учун спорт билан шуғулланинг;

- қаҳва каби қўзғатувчиларни истеъмол қилманг.

5. Aгар шундан сўнг ҳам етарлича ухлай олмасангиз, уйқу дориларини қабул қилишингиз мумкин. Уйқу дорилари ҳар доим охирги чора ҳисобланади.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech