Новости

not found

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрелдаги [181-сон] қарори билан Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказ муассиси ҳисобланади. Марказ Зангиота туманидаги «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштирилади. Унда қурилиш, тиббий техника, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - дори воситалари клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;- республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;- «Зарур клиник амалиёт (GCP)» талабларига мувофиқ дори воситаларинининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;- женерик дориларнинг оригинал дориларга фармокологик биоэквивалентлигини аниқлаш;- клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;- тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлари ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;- «Зарур клиник амалиёт (GCP)» йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш. Марказ пуллик хизматлар кўрсатади, қолаверса, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилади.

  • 28 Апреля, 10:14
  • Подробнее
not found

Спинал мушак атрофияси диагнозига эга оилаларнинг ягона миллий регистри шакллантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ: - спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида патогенетик дорилар, тиббий ва ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация техник воситалари билан кафолатли таъминланади;- спинал мушак атрофияси касаллиги бўйича хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар Республика «Она ва бола скрининг» маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказларида, шунингдек, ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази қошида ташкил этилаётган замонавий молекуляр-генетик Миллий референс лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларида дастлабки ҳамда келгусида уни даволаш стратегиясини белгилаш мақсадида бепул диагностикадан ўтказилади. Бунда, ҳомиладор аёллар яшаш жойи бўйича кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги «Аёллар маслаҳатхонаси бўлими» йўлланмалари асосида юборилади. 2022 йил 1 июлдан бошлаб спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга бўлган оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилиб, оилаларнинг клиник ва молекуляр-генетик диагностикасидан келиб чиқиб шакллантириб борилади ва Ягона миллий регистр Республика «Она ва бола скрининг» маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказларида ўзаро электрон маълумот алмашинуви асосида юритилади. 2023 йил 1 июлдан бошлаб никоҳланувчи шахслар ўз ҳисобидан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказларига ташриф буюриш орқали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг лабораториясида молекуляр-генетик тестдан ўтказилади. Бунда, спинал мушак атрофиясининг ген ташувчилиги тасдиқланган никоҳланувчи шахсларнинг маълумотлари Ягона миллий регистрга киритиб борилади. Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларнинг патогенетик терапияси учун зарур дори воситаларининг хариди Давлат бюджети ҳамда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 2022 йил 1 майдан бошлаб спинал мушак атрофияси касаллиги ташхиси тасдиқланган бемор болалар учун: У.К. Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасида респиратор қўллаб-қувватлаш талаб этилмаган даволанувчи болаларнинг реабилитацияси учун мавжуд ўринлар сони доирасида 10 та стационар ўрин;Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульмонолог, ортопед, хирург) текширув ва даволаш (оператив контрактуралар ва суяк деформацияларини тўғрилаш) жараёни ташкил этилади.

  • 25 Апреля, 10:44
  • Подробнее
not found

Дориларни шифокор рецепти асосида берилишини йўлга қўйиш ҳамда дорилар рекламасини чеклаш лозим-Депутат таклифи

Реклама бугун кундалик ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлагига айланиб улгурдики, кўча-кўйда, жамоат транспортида, оила даврасида телевизор кўриб ўтирганда ҳам, албатта, қандайдир дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ва халқ табобати йўли билан даволаш ҳақидаги рекламаларга кўзимиз тушади.Бундай рекламалар нафақат телевизор, радио, матбуотда, балки ижтимоий тармоқларда ҳам бизни таъқиб этади. Тўғри, телевидениенинг асосий даромад манбаи реклама эканини ҳам тушуниш мумкин. Лекин одамнинг ҳафсаласини пир қиладиган ҳолатлар кўп учраб туради. Шу боис, кўп сонли фуқароларнинг эътирозларидан кейин айнан телевидениедаги рекламаларни кузатиб, бироз таҳлил қилсак. Ўрганишлар давомида ОАВларда берилаётган рекламаларнинг 50 фоиздан ортиғи айнан дори воситаси, биологик фаол қўшимча ёки бирор бир халқ табобатига оид эканлиги маълум бўлди. Рекламалар гўё биргина дори воситаси ёки биологик фаол қўшимча инсонда оғриқларни, асаб тарангликларини ва ўнлаб дардларни даволар экан-да, деган тасаввур уйғотади. Реклама берувчилар ҳам анойи эмас, улар фойдаланаётган сўзларни ҳам таҳлил қилиб кўрдик. Дори воситалари ёки биологик фаол қўшимчалар рекламасида кўплаб дардларни санаб ўтиб, охирида шу касалликларни даволашда ёрдам беради, дейишади. Халқ табобатида эса бизга келсангиз, ўзингизни енгил ҳис қиласиз, дейилади. Лекин истеъмолчи дори воситаси, биологик фаол қўшимча ёки халқ табобати билан боғлиқ реклама берувчига мана мен шуларни истеъмол қилдим ёки даволаш процедураларини ўтказдинглар, дардимга шифо бўлмади-ку, дея эътироз билдирса, уларни жавобгарликка тортиб бўлмайди. Чунки рекламада фақатгина “даволашда ёрдам беради”, “ўзингизни енгил ҳис қиласиз” деган ваъда берилган. Эътибор берсангиз, бирорта рекламада аниқ бир дардни даволаймиз, “мана шу дори воситаси шу дардга шифо бўлади”, “сиз шу касалликдан тузаласиз”, деган сўз ишлатилмайди, бундай ваъда берилмайди. Хўш, ушбу вазиятга қандай ечим топиш мумкин? Ўзбекистон тараққиятини янги босқичида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида кўрилаётганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди. Бу масалага шахсан давлатимиз раҳбари алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, март ойи охирида бу борада видеселектор ўтказиб, қатор вазифаларни белгилаб берди. Бугун ҳукумат томонидан аҳоли саломатлигини яхшилаш борасида берилган топшириқлар асосида жуда катта ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, бу жараёнда дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ва халқ табобати билан боғлиқ рекламалар масаласи ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. Шу маънода “Адолат” СДП фракцияси маҳсулотларни сертификатлаш жараёни, кўрсатиладиган халқ табобати билан боғлиқ хизматларни лицензиялаш масалаларини парламент сўрови даражасига олиб чиқиш керак, деб ҳисоблайди. Бир сўз билан айтганда, саломатликни ҳеч қандай моддий бойлик ва маблағ эвазига сотиб олиб бўлмайди. Мустаҳкам саломатликка эга инсонгина ўзини бахтли ҳис қилади. Шу нуқтаи назардан, фракция дориларнинг шифокор рецепти асосида берилишини йўлга қўйиш ҳамда дорилар рекламасини чеклаш лозим, деб ҳисоблайди. Шуҳрат ПОЛВОНОВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

  • 21 Апреля, 09:56
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech