Янгиликлар

not found

Болаларнинг оммавий ўлимига қадар “Док-1 Макс” дорисининг бирор ножўя таъсири кузатилганми?

Сўнгги воқеаларга қадар “Док-1 Макс” дори воситасининг бирор ножўя таъсири кузатилганмиди? Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова жавоб берди. "“Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистон тиббиёт амалиётида қўлланилиб, жиддий ножўя таъсирлар берганлиги ҳақида агентлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”га мурожаат келиб тушмаган. Яъни, шу пайтгача таъсир этувчи моддалар ва қўшимча моддаларнинг организмга салбий таъсири аниқланмаган. “Док-1 Макс” дори воситасининг организмга салбий таъсири кузатилган сериясининг сертификатлаштириш жараёнидаги текширувлари натижалари ушбу дори воситасининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини кўрсатган. Лекин, минг афсуски, дори воситаси тегишли серияларининг организмга салбий таъсири кузатилган. Бу ҳақида сигнал келиб тушганидан кейин, дори воситасининг барча сериялари лаборатория текширувларидан ўтказилди. Бунда нафақат таъсир этувчи моддалар, балки унинг таркибидаги қўшимча моддалар ҳам ўрганилди. Ва натижада дори воситаси таркибидаги қўшимча моддалардан бирининг ўзгарганлиги аниқланди", - дея изоҳ берди матбуот котиби.

  • 30 Декабрь, 17:18
  • Батафсил
not found

❗️ДИҚҚАТ

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз дорихоналарида “Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш кўрсатмасини берди. Ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди. Агар бирор тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолган бўлса, сиздан бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз. Ҳурматли юртдошлар! Агар сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни ва қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. ☎️ Мурожаат учун телефон: 71-203-27-77 ❗️Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатишингизни сўраймиз. Фармацевтика тармоғиниривожлантириш агентлиги.

  • 30 Декабрь, 15:37
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech