Янгиликлар

not found

Биринчи чорак якунлари муҳокама қилинди

"Dori-Darmon"  акциядорлик жамиятининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда компания  ва  тизимдаги жамиятлар раҳбарлари иштирок этди. Унда :  Компания тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларида 2024 йилнинг I чораги якуни буйича тасдикланган бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши; 2024 йилнинг I чораги давомида Компания тизимида товар айланмасининг вилоятлар кесимидаги таҳлили; Компания тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларида маркировка тизимини жорий этиш буйича амалга оширилаётган ишлар; Компания тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларида GDP ва GРР амалиётларини жорий этиш; Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон карорига асосан ёқилғи-энергетика ресурслари нархининг оширилиши муносабати билан харажатларни оптималлаштириш буйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ва соҳага тааллуқли бошқа масалалар муҳокама қилинди.  Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан компаниянинг молия директори в.в.б. И.Абдусаломов 2024 йилнинг I - чорагида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ахборот берди. Қайд этилганидек,  компания ва тизимдаги жамиятларнинг умумий  товар айланмаси 166,4 млд. сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 110,5 млрд. сўмни, чакана товар айланмаси 55,9 млрд сўмни ташкил этди.  2024 йилнинг I чораги давомида Компания тизимида товар  айланмасининг вилоятлар кесимидаги таҳлили тўғрисида компаниянинг тижорат директори Нурали Ҳусанов ахборот берди.  Айтилишича, "Dori-Darmon" АК тизими бўйича Венгрия, Германия, Россия, Украина,  Ҳиндистон, Литва, Хитой давлатларининг фармацевтика  компанияларидан дори воситалари импорт қилинган.  Тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларнинг фаолияти танқидий руҳда таҳлил қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди, иш ва савдо сифатини ошириш, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.   Компания тизимидаги жамиятлариа маркировка тизимини жорий этиш буйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида компаниянинг ахборот техналогиялари бўлими бошлиғи Сарвар Холмуҳаммедов маълумотлар бериб ўтди.  Маркировка тизимининг ишлаш жараёни, эътибор бериш керак бўлган жиҳатларга тўхталиб,  саволларга жавоб бериб ўтди.  Маълумки, ҳуқуқий ҳужжатларга кўра дори воситалари (субстанциялар бундан мустасно) ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022−2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган. Дори воситаларини маркировкалаш тизими препаратларнинг ишлаб чиқарувчидан то харидоргача бўлган бутун ҳаракати кузатувда бўлишини назарда тутади. У муомалада бўлган дори воситаларининг сифатини самарали назорат қилиш ва қалбаки дорилар билан курашиш учун ҳам зарур. Маркировкалаш маҳсулот қадоғига уникал кодни тушириш ёрдамида амалга оширилади.  Компания тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларида GDP ва GРР амалиётларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ички фармацевтика назорати бўйича Раис маслаҳатчиси Оқил Ходжиметов ахборот берди.  Аввалроқ, “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Fargʻona Dori-Darmon”, "Toshkent viloyat Dori-Darmon" ҳамда "Samarqand Dori-Darmon" акциядорлик жамиятлари, "Qoraqalpoq Dari-Darmak", “Ўзбекистон дори таъминоти" ва  "Qashqadaryo Dori-Darmon", “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятлари  “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини  олганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтган эдик.  Яқин кунларда “Навоий Дори-Дармон” АЖ ҳамда “Хоразм Дори-Дармон” ва"Сирдарё Дори-Дармон МЧЖ  ҳам GDP сертификатини олиши кутилмоқда.  Бу борада сусткашликка йўл қўяётган "Наманган Дори-Дармон", "Андижон Дори-Дармон" ва "Жиззах Дори-Дармон" жамиятлари раҳбарларига жараённи тезлаштириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.  Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар -Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.  Шунингдек,  йиғилишда  ёқилғи-энергетика ресурслари нархининг оширилиши муносабати билан харажатларни оптималлаштириш буйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар эшитилди ҳамда соҳага тааллуқли бошка масалалар муҳокама қилинди. Зарурий кўрсатмалар, топшириқлар, тавсиялар берилди

  • 3 Май, 16:21
  • Батафсил
not found

Россияда COVID-19 ни даволашда дори воситаларининг ножўя таъсирлари аниқланди

Пандемиянинг уч йили давомида Россияда COVID-19 ни даволаш учун мўлжалланган 15 та дори воситасидан фойдаланиш натижасида 800 дан ортиқ ножўя таъсирлар юзага келганлиги қайд этилган. Ножўя таъсирларнинг ярмидан кўпи фавипиравир фаол моддасини ўз ичига олган «Авифавир», «Ареплевир» ва «Коронавир» препаратлари билан боғлиқ. Экспертлар COVID-19 ни даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг ножўя таъсирлари частотасини баҳолашди. Таҳлил натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий маҳсулотларни экспертиза қилиш илмий маркази (НЦЭСМП) журналида чоп этилди, деб ёзади «Медицинский вестник». Росздравнадзорнинг расмий статистикасида коронавирус инфекциясини даволаш билан боғлиқ жами 873 та ҳисобот мавжуд. COVID-19 дориларига салбий реакциялар энг кўп тиббиёт ходимлари томонидан қайд этилган - ҳисоботларнинг 39%. 35% ҳолларда фармацевтика компаниялари хабар беришган. Рўйхатда қандай дорилар бор Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тавсияларининг турли версияларига киритилган 15 та дори воситасини қўллаш натижасида салбий реакциялар юзага келган. Ножўя реакцияларнинг энг кўп сони вирусга қарши фавипиравир препаратини қўллаш билан боғлиқ - 493 та ҳолат ёки фоизда ҳисоблаганда COVID-19 дориларидан аниқланган ножўя реакцияларининг умумий 56% ни ташкил қилади. Мутахассислар бунинг сабаби сифатида препаратнинг кенг қўлланилишини кўрсатишди. Биргина 2021 йилнинг ўзида фавипиравирнинг ўртача суткалик дозалари сони ремдесивир истеъмолидан 30 баравар ва гидроксихлорохин истеъмолидан олти баравар ошган. Кейинги ўринда катта фарқ билан гидроксихлорохин ва олокизумаб турибди - 87 ва 85 та ҳолат. Ҳар бир дори умумий ҳисоботнинг 10% ни ташкил этади. Росздравнадзор маълумотлар базасида, шунингдек, коронавирус инфекциясини даволашда қўлланиладиган яна 12 та дори, шу жумладан тўртта вирусга қарши восита: ремдесивир, умифеновир, молнупиравир ва ритонавир билан лопинавирнинг ножўя таъсирлари тавсифи мавжуд. Булар «Велкури», «Арбидола», «Лагеврио» ва бошқа дориларнинг МНН билан кўрсатилган фаол моддалари. Мутахассислар, шунингдек, азитромицин антибиотиги, иммунодепрессантлар, глюкокортикоид дексаметазон ва Ковид-глобулинни қабул қилишда салбий реакцияларни аниқлади (расм). COVID-19 га қарши дорилар қандай ножўя таъсирлар кўрсатди? Лаборатория ва инструментал кўрсаткичларга таъсири коронавирус инфекциясини даволашда энг кенг тарқалган ножўя реакция бўлди. 273 та шундай ҳолат аниқланиб, умумий кўрсаткичнинг 17 фоизини ташкил этган. Иккинчи кенг тарқалган ножўя реакциялар жигар ва ўт йўллари касалликлари бўлди - 203 та хабарда, кейинги ўринда ошқозон-ичак касалликлари - 191 та хабарда. Иммунитетнинг тушиши, қон ва лимфа тизимининг бузилиши, инъекция жойидаги реакциялар ва умумий бузилишлар ҳам қайд этилган. Шу билан бирга, хабарларнинг деярли учдан бир қисми "жиддий" реакция мезонларига жавоб беради, дейди экспертлар. Улар орасида: нафас олиш етишмовчилиги, тошма тошиши, ўпка эмболияси ва аллергик шиш кўрсатилган. Салбий реакцияларнинг оқибатлари Реакциялар натижасида беморнинг ўлими кўрсатилган 125 та ҳисобот аниқланган, бу 14% ни ташкил этади. Бироқ, экспертлар томонидан ўлим COVID-19 нинг оғирлиги ва ривожланиши билан боғлиқми ёки дори воситаларига салбий таъсир кўрсатиши билан боғлиқми - бу кўрсатилмаган. Хабар қилинган ҳодисалар орасида нафас етишмовчилиги (30 та хабар), ўпка эмболияси (13), ўткир респиратор дистресс синдроми (20), сепсис ва септик шок (17) ва орган етишмовчилиги (15) мавжуд. Маълумотларга кўра коронавирус инфекциясини даволаш пайтида салбий реакцияларнинг аксарияти хавфсиз тарзда тугаган. 39% ҳолларда "Covid" дори-дармонларига салбий реакциялардан тикланиш содир бўлган, 14% ҳолларда яхшиланиш кузатилган, беморларнинг 6 фоизида вазият ўзгармаган - 53 та ҳисобот буни тасдиқлади.

  • 3 Май, 08:48
  • Батафсил
not found

Донор қони плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 225-сон қарори қабул қилинди. Президентнинг “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони билан донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини хусусий тартибда ишлаб чиқаришга тақиқ бекор қилинган. Ҳужжат билан Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Белгиланишича, донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида ажратиб олиш, тўплаш, унинг асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришга қуйидаги талабларни бажарган юридик шахслар учун рухсат берилади: - тиббий ҳамда фармацевтика фаолияти учун тегишли лицензияларга эга бўлиш;- “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)”нинг миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш;- донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида плазмафарез усулида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган тиббий техника воситасида ажратиб олиш. Қон плазмаси асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, ҳар бир партия учун аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилгандан сўнг уларнинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади. Шунингдек, қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқаришда сифатни таъминлашга доир талаблар алоҳида тарзда белгиланди.

  • 2 Май, 15:06
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech