Янгиликлар

not found

Диққат! Огоҳ бўлинг

ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маракази" давлат муассасаси барча юртдошларимиз ва дорихона ходимларини огоҳликка чақириб, интернет тамоқлари орқали онлайн сотилаётган озиш учун мўлжалланган қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланиши ҳақида маълум қилади:  "Reborn Ultimate" ▪️ "Lipotrim Ultra" ▪️ "Сексуальная фигура” ▪️ "Al-Sheikh" ▪️ "Fatzorb" ▪️ "Fatzorb Ultra" ▪️ "Fatzorb Plus" ▪️ "Spirulina" ▪️ "Arabic" ▪️ "Reduksin Layt" ▪️ "Kod S" ▪️ "Shafran diet" ▪️ "Gold Puma" ▪️ "Блокатор жира" ▪️ "Hot pepper" ▪️ "Ферментаиз" ▪️ "Липоксин для похудения" ▪️ "Куаймый Extra" ▪️ Slim ultra (Samyun Wan)  Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланди.  Таъкидлаш жоиз, мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сон қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, лекин таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.  Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик белгиланган.

  • 11 Март, 15:03
  • Батафсил
not found

Ковидга қарши 217 та вакцина олган инсонда текширув ўтказилди

Фридриха-Александра Эрланген-Нюрнберг университети (ФAУ) ва Германиядаги Эрланген университет касалхонаси тадқиқотчилари 200 дан ортиқ COVID-19 вакцинаси олган одамни текширдилар. Ортиқча эмлаш натижасида иммун ҳужайралар антигенларга ўрганиб қолгандан кейин самарасиз бўлади, деб ҳисобланган эди, бироқ, 217 марта эмланган беморнинг иммун тизими тўлиқ ишлаган. Шунингдек, маълум иммун ҳужайралари ва SARS-CoV-2 га қарш антителалар 3 марта эмланган одамларникига қараганда ҳатто анча юқори концентрацияларда мавжуд. Тадқиқотчилар Т -эффектор ҳужайраларида ҳеч қандай чарчоқни сезмадилар, улар одатдаги эмлашларни олган назорат гуруҳи ҳужайралари каби самарали эди. Хотира Т- ҳужайралари учун ҳам худди шундай. Умуман олганда, иммунитет тизимининг бошқа патогенларга қарши самарадорлиги ўзгармади. Шундай қилиб, ортиқча эмлаш иммунитет тизимига зарар етказмаганлиги аниқланди. Бироқ, бу алоҳида ҳолат бўлиб, хулосалар чиқариш ёки бирон бир тавсиялар бериш учун етарли эмас. Мавжуд тадқиқотлар шуни кўрсатадики, заиф гуруҳлар учун уч дозали эмлаш афзалроқ ёндашув бўлиб қолмоқда.

  • 11 Март, 11:53
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда 16-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Бош вазир фармойишига кўра, республикада “Навруз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йил 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: “Маҳалламга 10 туп дарахт - менинг туҳфам” шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини ҳисобга олган ҳолда дарахт кўчатлари экиш; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари (маҳаллий бюджетлар даромадларининг чораклар якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизидан ташқари), ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига бепул кўчат тарқатиш ва дарахт экиш ишларини ташкил этиш; аҳоли пунктларида қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парварищ қилиш ҳамда боғларни кўкаламзорлаштириш, ушбу ҳудудларда дарахтлар экиш, сақлаш ва парвариш қилиш ишларига аҳолининг банд бўлмаган қатламини ихтиёрийлик асосида жалб қилиш; ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш; маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш; ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш иштирокчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш; жойларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида тўпланган чиқиндилар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш. Фармойишда автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, кирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлигига хавф туғилиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан тадбирлар ва бошқа ишларни амалга ошириш мумкин эмаслиги алоҳида кўрсатиб ўтилган.

  • 11 Март, 08:48
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech