Янгиликлар

not found

ФДA юрак-қон томир касалликларида темир танқислигини даволаш учун биринчи инъекцион препаратни тасдиқлади

Функционал темир танқислиги барча ўлимларнинг 5,4 фоизини, юрак-қон томир касалликларидан ўлимнинг 11,7 фоизини ва сўнгги 10 йил давомида юрак-қон томир касалликларидан ўлимнинг 10,7 фоизни ташкил этди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, темир танқислиги ўрта ёшли одамларда жуда кенг тарқалган бўлиб, функционал етишмовчилик беморларнинг тахминан учдан икки қисмида учрайди. AҚШнинг American Regent фармацевтика компанияси ва Япониянинг Daiichi Sankyo компаниялари юрак-қон томир касалликлари билан оғриган катталардаги темир танқислиги учун инъекцион Injectafer (темир карбоксимальтоза) дан фойдаланиш учун ФДA рухсатини олганликларини эълон қилди. "Бу ФДA томонидан тасдиқланган юрак етишмовчилиги, прогрессив ва сурункали касаллиги бўлган ёши катталар учун томир ичига темирни алмаштириш терапиясидир, биринчи ва ягона"- деди Aмериcан Регент компаниясининг бош шифокори Рави Тайи. Илгари Injectafer болалар ва катталардаги темир танқислиги камқонлигини даволаш, айниқса оғиз орқали темир қўшимчасига қониқарсиз жавоб бўлганлар учун тасдиқланган. Сурункали буйрак касаллиги бўлган катталардаги анемияни даволаш учун ҳам буюрилади.

  • 7 Июнь, 18:00
  • Батафсил
not found

Ўзбек дори воситаларининг бозордаги улушини 80 фоизгача етказиш режалаштирилган — Тешабоев

Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган 100 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳаси ишга туширилди. Яқин йилларда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириш ва ўзбек дори воситаларининг бозордаги улушини 80 фоизгача етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев Тошкентда бўлиб ўтган Иккинчи халқаро фармацевтика форумида маълум қилди. “Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган 100 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳаси ишга туширилди. Шу билан бирга, уларнинг 65 таси хорижий инвесторлар иштирокида яратилди. Натижада фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 баробарга, экспорт 5 баробарга ошди. Ҳозир саноатда 7000 дан ортиқ ишчи банд қилинган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ўсимлик хомашёси асосида 30 га яқин оригинал юқори самарали дори воситалари ишлаб чиқилди. Кейинги йилларда бу фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга ошириш ва ўзбек дори воситаларининг бозордаги улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилган”, — деди Хуррам Тешабоев. II Халқаро фармацевтика форуми Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Беларусь ва бошқа мамлакатлар фармацевтика саноати етакчиларини бирлаштирибгина қолмай, фармацевтика бозорининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, фикр, тажриба алмашиш майдони бўлди.

  • 7 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зангиота тумани бўлимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.К. 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро В.Д.га 1,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.М. ва М.О. фуқаро Х.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 288 дона дори воситасини 1,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятидан келган Ш.Д. “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида 21 дона “Тропикамид” нолми кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Худди шундай, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Б.нинг “Hunday Elantra” русумли автотранспорт воситаси “Қашқар” МФЙ ҳудудида тўхтатиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида 82 дона “Регапен”, 19 дона “Седоник” ҳамда 11 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 6 Июнь, 14:20
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech