Янгиликлар

not found

Организмда кальций етишмаслигини қандай билиш мумкин

Кальций инсон организми учун муҳим элемент бўлиб, у асаб томирларида импульс ўтказувчанлигини, мушаклар қисқаришини бошқаришда иштирок этади. Кальций етишмаслиги танада бошқа метаболик жараёнларни ҳам издан чиқариши мумкин, дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. Унинг етишмаслиги суяклар, тишлар, соч ва тирноқлар ҳолатига салбий таъсир этади. Юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланади, иммунитет заифлашади. Иккиламчи таъсири:- асабийлик ва фикр тарқоқлиги;- кўп терлаш;- танада тез-тез титроқ;- тез чарчаш;- мушаклар тортишиши;- қабзият;- тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши;- юрак уришининг бузилиши;- тез-тез ва кучли бош айланиши;- мушак, бўғим ва суякларда оғриқлар кузатилади. Маълумоларга кўра, сўнгги вақтларда дунёда коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб соғайган аксарият беморларда таянч-ҳаракат тизими хасталиклари кўп учраяпти. Бунга эса айнан кальций етишмаслиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Сут, сут маҳсулотлари, пишлоқ, ёнғоқ ва қуруқ мевалар, балиқ консервалари, дуккакли маҳсулотлар (мош, ловия, ясмиқ, нўхат) таркибида кальций моддаси кўп.

  • 26 Май, 10:28
  • Батафсил
not found

Қуритилган шифобахш гиёҳларни қандай сақлаш керак

Шифобахш ўтлар хонанинг салқин, қуруқ, болаларнинг қўли етмайдиган жойида сақланади. Гиёҳ солинган қутича ёки пакетни тоза картон қутичага солинг ва қопқоғини маҳкам ёпиб қўйинг. Доривор гиёҳларни жуда кўп миқдорда сотиб олманг. Акс ҳолда уларни узоқ вақт сақлаганда шифобахшлик хусусияти камайиб қолади. Қутичанинг оғзини очиб, гиёҳдан керагини олгач, кейин уни яна маҳкам ёпиб қўйинг. Наъматак ва қора қорағат (смородина)нинг сақлаш қоидаларига жуда пухта риоя қилиш зарур. Чунки, ёруғликда, нам хонада, ҳарорат пасайиб кетганда бу ўсимликлар таркибидаги витаминлар, аввало, аскорбин кислота камайиб кетади. Эфир мойи тутадиган ўсимликлар – мойчечак гули, доривор валериана илдизи, ялпиз ва маврак (чўл ялпизи)ларни сақлаш тартиби ҳам ўзига хос. Ушбу гиёҳларни алоҳида сақлаш лозим. Шундагина уларнинг ўткир ва хушбўй ҳиди бир-бирига ўтиб кетмайди. Шунинг учун бу ўсимликларни алоҳида шиша идишларга солиб, оғзини пергамент қоғоз билан ўраб, полиэтилен қопқоқ билан ёпиб қўйиш зарур. Шифобахш ўтларни озиқ-овқат маҳсулотлари, янги ҳамда сархил мева ва сабзавотлар, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар ёнида сақлаш мумкин эмас. Хонадаги нам ҳаво, юқори ҳарорат шифобахш ўсимликларда, хусусан, уларнинг таркибида қанд миқдори кўп бўлса турли ҳашаротларнинг кўпайишига олиб келади.

  • 25 Май, 15:12
  • Батафсил
not found

Қандай қилиб магнит бўронлар инфаркт ва инсультга олиб келади

ФВВнинг кучли магнит бўронлари ҳақидаги огоҳлантиришлари бежизга эмас. Улар ҳақиқатан ҳам инсон танасига таъсир қилиши олимлар томонидан исботланган. Кп-индекси (бир суткада ҳар уч соатда геомагнит фаолликнинг ўртача кўрсаткичи) бўйича 4 баллдан ортиқ магнит бўрони кучли деб ҳисобланади. Физика-математика фанлари доктори Тамара Бреуснинг айтишича, геомагнит фаолликнинг ошиши юрак-қон томир тизимида бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай муаммолари бўлган одамларда эса улар янада кучаяди. Тадқиқотларга кўра, магнит бўронлари пайтида ҳар йили қўшимча 11 000 юрак хуружи ва 7 000 инсульт содир бўлади."Магнит бўронлари юрак уриш тезлигига ҳам таъсир қилади. Агар унинг ритми бузилса, тахикардия, брадикардия, аритмия пайдо бўлади", — дея қўшимча қилди эксперт. Таъсир механизми қуйидагича: магнит майдон таъсирида эритроцитлар — қизил қон таначалари — бир-бирига ёпишиши мумкин, қон қуюқлашади ва томирлари тораяди. Бу босимнинг ошишига олиб келади.

  • 25 Май, 11:57
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech