Янгиликлар

not found

Индонезияда 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан вафот этди

Индонезияда 2022 йилдан бери 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан юзага келган ўткир буйрак шикастланиши туфайли вафот этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Расмийлар ўлимга парацетамол асосидаги сироп таркибида аниқланган икки хавфли таркибий қисм: этилен гликол ва диэтилен гликол сабаб бўлганини маълум қилди. Индонезияда болаларнинг препарат қабул қилиши ортидан ўлгани сабабли йигирма бешта оила ҳозирда соғлиқни сақлаш ва молия вазирликлари, мамлакатнинг дори воситаларини тартибга солувчи органи ва камида саккизта фармацевтика компаниясини судга берган. Бу оилалардан бири суддан 3,4 миллиард рупия (224 570 доллар) миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Жакартадаги судда қатнашаётган 36 ёшли Солиҳанинг айтишича, унинг 3 ёшли қизига сиропни истеъмол қилганидан кейин ўткир буйрак шикастланиши ташхиси қўйилган ва бир неча кундан кейин вафот этган. Аёл ҳукуматнинг жавобгарликка тортилишини исташини билдирган. «Агар қизим дорини истеъмол қилмаганида, балки ёнимда бўлармиди. Умид қиламанки, препарат учун жавобгар бўлган барча масъуллар сиропдан вафот этган ва ҳали ҳам касал бўлган болалар учун жавобгардир», — дейди у. Молия вазирлиги ва даъво аризасида кўрсатилган бешта фармацевтика компанияси вакиллари ҳолат юзасидан изоҳ беришдан бош тортган. Reuters нашри яна учта компания билан боғлана олмаган. Индонезия ҳукумати бир қатор йўтал сироплари истеъмолини тақиқлаб қўйган ва хавфли таркибий қисмлар борлиги айтилган бир қанча фармацевтика компанияларига қарши судга даъво аризаси берган.

  • 18 Январь, 10:19
  • Батафсил
not found

Дори аллергияси инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин!

Дори аллергияси тўсатдан бошланиб, бир нечта босқичда кечади: Илк босқич - кўзларнинг ачишиши, бош, мушак ва теридаги оғриқлар, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади. Иккинчи босқич - юз, оёқ ва қўлларда оғриқ берувчи қизил тошмалар пайдо бўлиб, улар бора-бора кўк-кулранг тусдаги қабариқчалар шаклига киради. Учинчи босқич - тана бўйлаб пуфакчалар ҳосил бўлади. Сўнг улар ёрилиб, жароҳатлар юзага келади. Бу босқичда оғриқлар кучаяди. Тўртинчи босқичда беморда ташналик, бош оғриғи, уйқучанлик, хотира сусайиши кучаяди. Хасталикнинг энг оғир шаклида аломатлар 3-4 соат ичида ривожланиб, тошмалар тананинг 80-90 қисмини эгаллайди. Беморларнинг 95 фоизи ана шу белгилар бошланганидан сўнг бир неча кун ўтиб ҳаётдан кўз юмади. Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов 

  • 17 Январь, 14:18
  • Батафсил
not found

Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари. Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди. Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди. Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди. "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди. Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди. Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди. Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди. Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди. Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди. Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

  • 16 Январь, 11:10
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech