09:00 (27.06.2024)

289

Fierce Pharma йирик фармацевтика корпорациялари раҳбарларининг иш ҳақи рейтингини эълон қилди

Ихтисослашган ресурс кузатувларига кўра, саноат раҳбарларининг даромад рейтинглари "мувозанат ҳолатига қайтганга ўхшайди".

Ўтган йили фармацевтика саноатида энг кўп маош олувчи Johnson & Johnson's бош директори Хоакин Дуато бўлди, унинг умумий маоши 116 фоизга ошиб, 28,4 миллион долларни ташкил этган.

Рейтингда иккинчи ўринни Eli Lilly бош директори Девид Рикс эгаллади, унинг 2023 йилги маоши 26,6 миллион долларга етган.

Johnson & Johnson's ва Eli Lilly бош директорларининг ушбу рейтингда бўлиши мутахассислар учун кутилган ҳолат бўлса, учинчи ўринни эгаллаган Teva дан Ричард Фрэнсисни бу рўйхатда кўриш улар учун кутилмаган ҳолат бўлди. Фрэнсис 2023-йилда 25,7 миллион доллар ишлаб топган, аммо бунинг асосий қисми Тева янги бош директорини ишга олишда рағбат сифатида ишлатган 19 миллион долларлик акция пакетига тўғри келади.

Маошлар рейтингида тўртинчи ўринни Ричард Гонсалес (AbbVie) эгаллади. Умумий даромаднинг 2,28 фоизга пасайишига қарамай, компанияни бир неча йилдан бери бошқариб келаётган Гонсалес 2023-йилда 25,7 миллион доллар олган.

Рейтингнинг бошқа ўринларини унинг доимий иштирокчилари: Дэниел ЎДэй (Gilead Sciences), Роберт Бредуэй (Amgen) и Альберт Бурла (Pfizer). эгаллади.

Рейтингнинг етакчилари аввалгидек, асосан, бош офислари AҚШда жойлашган компаниялар раҳбарлари бўлди. Aммо саккизинчи ўрин бундан мустасно: бу ўрин Паскал Сориога (AstraZeneca) насиб этди, у 2023 йил учун умумий фойда 21,3 миллион AҚШ долларини ташкил этди.

Бир қатор пастроқ бўлган Vertex Pharmaceuticals компаниясидан Рэшма Кевалрамани, ўтган йили йирик маош олувчи фармацевтика корпорациялари рейтингида ягона аёл бўлган.

Кучли ўнликни охирги ўринини 2023-йилда 20,3 миллион доллар ишлаб топган Роберт Дэвис (Merck) эгаллади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech