17:40 (24.06.2024)

192

Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси “Комплаенс-назорат” хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарори ҳамда компаниянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида 2024 йил 20 июнь куни Тошкент вилоят Дори-Дармон акциядорлик жамияти ходимлари иштирокида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда “Комплаенс-назорат” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов компания бошқарув раиси томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу билан биргаликда компания тизимида содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини қайд этиб, келгусида доимий равишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилишни назорат қилиш борасида Комплаенс-назорат хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан доимий ҳамкорликда ишларни олиб бораётганлиги юзасидан тўхталиб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Кузатув кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралида янгидан қабул қилинган “Комплаенс-назорат хизмати тўғрисида”ги Низоми билан таништирилиб, “Комплаенс-назорат” хизматининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар берилди. Ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2024 йил 5 июнь санасидаги ПҚ-210-сонли қарорида юклатилган вазифалар тушунтирилди.

Йиғилиш якунида соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилиш ва ходимларни ўзларига юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширишлари орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мумкинлиги қайд этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech