Постковид синдромининг хавфини ҳисоблаш учун калькулятор ишлаб чиқилди
Квинсленд университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 хавф калькулятори энди постковид синдроми ривожланиш хавфини аниқлаш имконини беради.
Ушбу калькулятор асосида Флиндерс университети, Квинсленд технология университети, Сидней университети ва Иммунизация коалицияси олимлари, шифокорлари ва тадқиқотчилари коронавирус инфекциясидан 6 ой ўтгач постковид синдроми ривожланиш хавфини индивидуал баҳолайдиган онлайн воситани ишлаб чиқдилар.
Лос-Анжелесдаги Калифорния университети ходими Кирсти Шортнинг сўзларига кўра, ушбу калькулятор сурункали касалликка қарши курашда самарали восита бўлиб хизмат қилади.
"Постковид синдром - бу 10 хил аъзо тизими томонидан 200 дан ортиқ аломатларни ўз ичига олган ва мутлақо ҳар хил кўринишга эга бўлган касаллик. Энг кенг тарқалган аломатлар қаторига чарчоқ, когнитив бузилишлар ва ҳансираш киради," - деди доктор Шорт.
Доктор Шортнинг таъкидлашича, COVID-19 ни ташхислаш ва даволаш усуллари ҳали мукаммал эмаслигига қарамай, ҳозирги вақтда ушбу касалликнинг ривожланиш хавф омилларини аниқ тушунишга эришилди.
"Калькулятор бир қатор омилларни, жумладан, ёш, жинс, инсонда шу кунгача бўлган касалликлар, эмлаш, илгари юқтирган инфекциялар сони ва вирусга қарши дориларни қўллашни ҳисобга олади," - деди у.