Янгиликлар

not found

Умра зиёратчилари менингитга қарши эмланади

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан “Умра“ зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий этиб белгилангани маълум қилинди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни даврда дунёда менингококк билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кузатилмоқда. Соҳа мутахассислари билдиришича, ушбу инфекция ҳаво орқали юқадиган касаллик бўлиб, унга чалинган шахс аксирса ёки йўталса инфекция бутун атрофга тарқайди. Менингит исталган ёшда учраши мумкин. Шу боис, зиёратчилар одамлар гавжум жойларда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари, шахсий гигиэнага риоя қилишлари ва касалликдан сақланиш эҳтиёт чораларини кўришларини тавсия этамиз. Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий этган тартиб-қоидага кўра, эмланиш подшоҳликка киришдан камида 10 кун олдин амалга оширилган бўлиши лозим. Эмланганлик сертификатининг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил этади. Умра сафарини ният қилган фуқароларимиз республикамизнинг барча марказий поликлиникалари ёки вакцинасия марказларида менингитга қарши эмланишлари мумкин, — дейилади хабарда.

  • 22 Январь, 17:50
  • Батафсил
not found

"AstraZeneca" нинг кўкрак саратонига қарши дориси AҚШда тасдиқланди

AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) "AstraZeneca" ва "Daiichi Sankyo" ҳамкорлигида ишлаб чиқилган, рецепт асосида бериладиган Datroway препаратини тасдиқлади. Datroway илгари даволанган беморларда ривожланган кўкрак саратонини даволаш учун қўлланилади. AstraZeneca маълумотларига кўра, препаратнинг чакана нархи флакон учун 4891,07 долларни ташкил қилади. Datroway икки ҳафта ичида сотувга чиқарилади. Aнтикор-дори конъюгатлар синфига киради, кимётерапиядан фарқли ўлароқ, соғлом тўқималарга минимал таъсир кўрсатиб, злокачественные ҳужайраларни нишонга олиш хусусиятига эга. Декабр ойида Datroway Японияда илгари кимётерапия билан даволанган беморларда кўкрак бези саратонини даволаш учун тасдиқланган. III босқичда ўтказилган тадқиқотда препарат бошқа муолажаларга, масалан, кимётерапияга қараганда метастатик саратон ривожланишини сезиларли даражада секинлаштириши аниқланди.

  • 22 Январь, 14:50
  • Батафсил
not found

Фахрий донорларга қўшимча имтиёзлар берилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистонда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи бериляпти. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши донорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантиришга хизмат қилади. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

  • 22 Январь, 11:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech