Янгиликлар

not found

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди

“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди. 2025/2026 ўқув йилидан: — спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади; — спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади; — ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади; — оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади. 2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади: — спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади; — маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади; — маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади; — маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади; — маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

  • 20 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Сенат 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун муҳокама этилди. Таъкидланганидек, 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий соҳа хизматлари сифатини янада ошириш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган. Унга кўра 2025 йилда иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, Қонунда ўрта муддатда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик вазифасидан келиб чиқиб, 2025 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 431,0 трлн сўм, харажатлар эса 480,5 трлн сўм миқдорида шакллантирилган. Давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўмни, харажатлари эса 344,8 трлн сўмни ташкил этмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 66,4 трлн сўм ва 62,8 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда. Қонунда кейинги йилда ҳам харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган бўлиб, Давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ёки 177,7 трлн сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Сенаторлар Қонунни муҳокама қилиш жараёнида бюджет даромадларини оширишга, бюджет маблағларини мақсадли сарфлашга алоҳида эътибор қаратди ва ўз фикрларини билдирди. Қонунда 2025 йил учун Давлат бюджети харажатларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун 3,6 трлн сўм кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 41,3 трлн сўмни ёки 2024 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 19,8 фоизга ошган ҳолда ажратиш режалаштирилмоқда. Муҳокама якунида мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

  • 19 Декабрь, 15:00
  • Батафсил
not found

Таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотлари ушлаб қолинди

Пойтахт аэропортида “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган ва божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бири йўл сумкасида 2 турдаги 49 дона “Zerofit” ёзувли пакетчали кофеларни олиб киришга урингани аниқланди. “Тошкент–АЭРО” ИБКнинг Контрабандага қарши курашиш шўъбаси ходимлари томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса олдиндан тезкор кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5760 дона “Keta” номли оздирувчи қаҳва маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳар иккала ҳолатда олиб қўйилган қаҳва маҳсулотлари Марказий божхона лабораториясида божхона экспертизасидан ўтказилганида, уларнинг таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди. Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, “сибутрамин” Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 октябрдаги 632-сон қарори билан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган ҳамда республикамиз ҳудудида муомаласи чекланган. Ушбу қарорга биноан таркибида сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари 2025 йил 1 январдан фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади). "Сибутрамин"нинг 0,5 грамми жиноий ҳаракатни таснифлашда кўп миқдор ҳисобланади.  Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчилигимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

  • 19 Декабрь, 11:44
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech