Янгиликлар

not found

Тошкентдаги боғларда гиёҳвандликка қарши кинология пунктлари очилади

Октябрь ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Ботаника боғи ва 11 та истироҳат боғида синов тариқасида кинология пунктлари очилади. Бундан мақсад гиёҳвандлик ва кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг айланмасини олдини олишдан иборат. Тошкент шаҳрида 1 октябрдан бир йил муддатга синов тариқасида Ботаника боғи ва 11 та истироҳат боғида кинология пунктлари очилади. Бу ҳақда муҳокама учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади. Қайд этилишича, бундан кўзланган мақсад гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар, шунингдек, кучли таъсир этувчи воситалар муомаласига йўл қўймасликдир. Бундай пунктлар Анҳор-Локомотив, Локомотив, Наврўз истироҳат боғлари, Tashkent City, Magic City, Миллий боғ, Мирзо Улуғбек, Ғафур Ғулом, Фурқат, Ашхобод, Green Park ҳамда Ботаника боғида очилиши кутилмоқда. Уларни ташкил этиш билан пойтахт Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси кинология бўлими шуғулланади. Хизматга Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан Миллий гвардиянинг буюртмаси бўйича «дуал тизим асосида («гиёҳвандлик воситаларини қидириш» ва «антитеррор» йўналишларида) тайёрланган хизмат итлари жалб этилади. Тажриба натижаларига кўра, уни Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий қилиш масаласи кўриб чиқилади.

  • 21 Апрель, 12:22
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчаларни божсиз олиб киришга чекловлар жорий этилади

Ўзбекистон ҳукумати шахсий эҳтиёж учун биологик фаол қўшимчаларни (БАДлар) олиб киришга чекловлар киритади. 2025 йил 20 июлдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун биологик фаол қўшимчаларни (БАДлар) божсиз олиб кириш қоидалари жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрелдаги қарорида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, эндиликда жисмоний шахслар озиқ-овқат қўшимчаларини қуйидаги миқдорда божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин бўлади (шу пайтгача ҳеч қандай чекловлар йўқ эди): - суюқ ҳолатида ва сироп шаклида — 10 донагача флаконда; - кукун ҳолатида — 0,5 килограммгача; - таблетка — 100 донагача; - капсула — 100 донагача ёки 4 донагача ПЕТ идишларда; - қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) — 0,5 килограммгача. Бундан ташқари, қарорда бошқа бир қатор товарларни божсиз олиб кириш қоидаларига ҳам аниқлик киритилди ёки ўзгартирилди.

  • 21 Апрель, 09:56
  • Батафсил
not found

Таркибида “Семаглутид” (Semaglutide) сақлаган дори воситаларини олиб кириш тартиби қандай?

Президентимизнинг 2022 йил 26 октябрдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-411-сон ҳамда 2024 йил 29 ноябрдаги «Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-408-сон қарорларига кўра: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5-сон буйруғи тасдиқланган (рўйхат рақами 3611, 12.03.2025 й.) Унга кўра Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.  Таркибида "Семаглутид" (Semaglutide - тери остига киритиш учун эритма, шприц-ручкада катридж 1,34 мг/1 мл) сақлаган, дори воситаси мазкур рўйхатнинг 22-тартиб рақами остида келтирилганлиги туфайли Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат берилади.

  • 18 Апрель, 17:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech