Янгиликлар

not found

Дунёда депрессив бузилишлар сонининг ўсиши эпидемияга айланмоқда

Дунёда депрессив бузилишлар сонининг ўсиши эпидемия кўламига етмоқда, бу эса меҳнат бозори учун хавф туғдирмоқда ва ҳар йили дунё иқтисодиётига 1 триллион доллар зарар келтирмоқда. Бундай баҳони Financial Times газетаси берди. "Муаммонинг кўлами, айниқса, ёшлар орасида катта ташвиш уйғотмоқда. Биздан руҳий касалликлар сонининг кўпайишини одамлар улар ҳақида кўпроқ гапиришни истагани учун кузатмаяпмизми, деб сўрашади, аммо [бузилишлар сонининг] ўсиши шу қадар каттаки, ҳақиқий ўзгаришларни инкор этиб бўлмайди," - дейди Йорк университети эпидемиология профессори Кейт Пикетт. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, "депрессия ёки хавотир" туфайли ҳар йили дунёда 12 миллиардга яқин иш куни ўтказиб юборилишига олиб келади. Бу ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 1 триллион долларга тушади.

  • 17 Декабрь, 11:50
  • Батафсил
not found

Дори воситаларини кўп ишлатишнинг салбий оқибатлари

Бугунги кунда турли касалликларни даволашда ишлатиладиган дорилар муҳим ўрин тутади. Дорилар касалликларни назорат қилиш ва саломатликни яхшилаш учун самарали восита бўлиши мумкин. Бироқ, дори-дармонларни мантиқсиз ва кераксиз истеъмол қилиш танага турли хил салбий таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Дори воситаларини қабул қилишда соғлиқни сақлаш мутахассиси томонидан белгиланган дозалар ва кўрсатмаларга аниқ риоя қилиш лозим. Бундан ташқари, беморлар дори-дармонларни мустақил равишда ишлатишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиб, дори-дармонларни нотўғри мақсадларда ишлатишдан қочишлари керак. Дори-дармонларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатади. Баъзи дорилар, масалан, антибиотиклар, инфекцияларга қарши курашадиган микроорганизмларга қаратилган. Бироқ, бу дорилар ҳаддан ташқари ва кераксиз ишлатилса, организимга ножуя таъсир қилиши мумкин. Бу, ўз навбатида,  инфекцияларни даволашни мураккаблаштириши мумкин. Чидамли бактериялар антибиотикларга қарши самарали бўлмаган суперинфекцияларни келтириб чиқариши ва соғлиқдаги муаммоларини кучайтириши мумкин. Дори воситаларининг ножўя таъсири маълум бир дори турига қараб фарқ қилиши мумкин. Дори-дармонларни юқори дозаларда қўллаш овқат ҳазм қилиш тизими муаммолари, жигар шикастланиши, буйраклар ва юрак муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, дори воситаларининг ўзаро таъсири ва ён таъсири танадаги номутаносиблик ва салбий реакцияларга сабаб бўлади.

  • 17 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Конгода болаларни маймун чечагига қарши эмлаш учун Япон вакцинаси қўлланилади

Яқин кунларда ҳафтада Япониядан Конгога маймун чечагига қарши вакцинанинг биринчи партиялари келади. Жами уч миллион доза юборилиши режалаштирилиган. Ушбу вакцинадан болаларни эмлашда фойдаланилади. Конгода шу пайтгача ушбу касалликка заиф бўлган болаларда қўллаш мумкин бўлган бирорта вакцина йўқ эди. Сентябр ойида Япония LC16m8 вакцинасини ўз миллий заҳираларидан тақдим этишга тайёрлигини маълум қилган эди. Ушбу вакцина KM Biologics томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, маймун чечагига қарши ўз самарасини кўрсатди. Бироқ, юридик масалалар туфайли вакцинани топшириш кечиктирилди. Aйни пайтда барча тўсиқлар бартараф этилган ва кейинги ҳафтада япон вакцинаси Конгога етиб келади. Бу янгиликни Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Aфрика маркази бош директори Жан Касайя журналистларга маълум қилди. Вакцина олиш касаллик тарқалишини тўхтатиш бўйича навбатдаги чора бўлади. Сўнгги маълумотларига кўра, Конгодаги маймун чечаги билан тасдиқланган 10533 ҳолатнинг 44% дан ортиғи 15 ёшгача бўлган болаларда қайд этилган. Бифуркацион игна (15 укол) ёрдамида киритиладиган LC16m8 вакцинасини беш ёшгача бўлган болалар олади, деди Касайя.

  • 16 Декабрь, 15:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech