Янгиликлар

not found

“103” хизматида “Online-шифокор” консультациялари тизими жорий этилади

2026 йилда 103 тез тиббий ёрдам хизматида онлайн шифокорлар билан маслаҳатлашув тизими ишга туширилади, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Юртимизда тез тиббий ёрдам хизмати илғор хорижий тажриба ва замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштирилмоқда. Хусусан, шу йилнинг ўтган даврида соҳада электрон бошқариш тизими ишга туширилди. Бунинг учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди. Натижада мурожаат манзилларига кечикишлар сони 1,1 фоиздан 0,3 фоизга камайди. Ўз навбатида, Жанубий Кореянинг KOFIH ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларида ташкил этилган симуляцион ўқув марказларида ушбу ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг малакаси оширилди. Умуман, ўтган саккиз йил давомида "103" хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, “Тез ёрдам” бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага, битта чақирувга дори-дармон учун ажратилган маблағ эса 750 сўмдан 11 800 сўмга ошди. Натижада тез тиббий ёрдам бригадаларининг чақирувга ўртача етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқага қисқарди. Келгусида тизимни рақамлаштириш жараёни янада жадаллашади. Хусусан, 2026 йилда: “103” хизматида аҳоли учун “Online-шифокор” консультациялари тизими жорий этилади. Соҳада қўлланилаётган электрон дастурлар шифохоналар ҳамда бирламчи тизим муассасалари билан интеграция қилинади.

  • 7 Ноябрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Олимлар оддий антибиотик шизофрения ривожланиш хавфини камайтиришини аниқладилар

Эдинбург университети олимлари аниқлашича, кенг қўлланиладиган антибиотик доксициклин айрим ёшларда шизофрения ривожланиш эҳтимолини камайтиради. Тадқиқот натижалари American Journal of Psychiatry (AJP) журналида эълон қилинган. Доксициклин — кенг таъсир доирасига эга антибиотик бўлиб, у кўпинча инфекциялар ва теридаги тошмаларга қарши қўлланилади.  Илгари бу мия ҳужайраларида яллиғланишни камайтириши ва синаптик кесиш — мия ортиқча нейрон алоқаларини олиб ташлаш жараёнига таъсир қилиши мумкинлиги кўрсатилган эди. Нейробиологлар маълумотларига кўра, бундай кесишнинг ортиқча фаоллиги шизофрения ривожланиши билан боғлиқ. Шизофрения одатда ёшликнинг илк даврида намоён бўлади. Бу оғир руҳий касаллик галлюцинациялар, васвасалар ва фикрлаш бузилишлари билан кечади. Тадқиқотчилар 56 мингдан ортиқ ўсмирлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Бу ёшлар психиатрик ёрдамга мурожаат қилган ва турли антибиотиклар қабул қилган. Доксициклин қабул қилган беморларда шизофрения ривожланиш хавфи бошқаларга нисбатан 30–35 фоизга паст эканлиги аниқланди. «Шизофрения кейинчалик ривожланган иштирокчиларнинг деярли ярми илгари бошқа муаммолар сабабли болалар психиатрия хизматларига мурожаат қилган», — дея таъкидлади тадқиқот раҳбари профессор Иэн Келлехер. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, олинган натижалар яллиғланишга қарши дори воситаларини янада чуқурроқ ўрганиш учун янги имкониятлар яратади. Хусусан, олимлар доксициклин ўсмирлардаги бошқа оғир руҳий касалликларни олдини олиш воситаси бўлиши мумкин ёки йўқлигини текширишни режалаштирмоқдалар.

  • 6 Ноябрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси «проактив шаклда» тайинланади

«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–206-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди. Мазкур фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади. Бунда фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олиниши белгиланган, жумладан: мажбурий асосларда – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан; ихтиёрий асосларда – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик суғурта бадалининг энг кам миқдорини тўлаш эвазига. Шунингдек, фуқароларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар уларнинг минимал суғурта стажи ва тўлаган суғурта бадалига мутаносиб равишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (Жамғарма) орқали тўланади. Жамғарма орқали қуйидагилар проактив шаклда тайинланади ва тўланади: 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси; 2026 йил 1 июлдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси. Бундан ташқари, фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланади ва тўланади.

  • 6 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech