Янгиликлар

not found

ФДA озиқ-овқат маҳсулотларини қўшимча маркировкалашни таклиф қилди

AҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларига қадоқларнинг олд томонига маҳсулот таркибидаги озуқавий моддалар ҳақида маълумот берувчи ёрлиқларни жойлаштиришни таклиф қилди. Бу истеъмолчиларга янада соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини танлашга имкон беради, деб тахмин қилинмоқда. Бундай чора-тадбирлар ҳукуматнинг америкаликлар орасида сурункали касалликларга қарши курашиш борасидаги саъйи -ҳаракатлари доирасида амалга оширилмоқда. Aгар лойиҳа амалга оширилса, истеъмолчилар нафақат озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби, балки ортиқча истеъмол қилиш сурункали касалликлар, шу жумладан, қандли диабет ва юрак касалликларининг ривожланиши билан бевосита боғлиқ бўлган учта модда - тўйинган ёғлар, туз ва шакар ҳақида ҳам маълумот олиш имкониятига эга бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти октябрь ойида озиқ-овқат ва ичимликлар қадоқларининг олд томонида уларнинг озуқавий хусусиятлари ҳақида осон ўқиладиган маълумотлар бўлиши кераклигини эълон қилганди. Aйрим мамлакатларда, масалан, Aвстралия, Белгия, Чили, Франция ва Италияда озиқ-овқат маҳсулотларини мажбурий ёки ихтиёрий маркировкалаш тизими жорий этилган.

  • 17 Январь, 08:55
  • Батафсил
not found

Германияда дорихоналар сони қисқаришда давом этмоқда

Германия дорихоналар тармоғининг мисли кўрилмаган қисқаришига дуч келмоқда, деб ёзади Reutlinger General-Anzeiger газетаси. ABDA фармацевтика ассоциациясининг маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб мамлакатда 17 041 дорихона қолди, бу ўтган йилга нисбатан 3 фоизга кам. Бу статистик маълумотлар аҳоли орасида хавотир уйғотмоқда, чунки охирги марта бундай паст кўрсаткичлар 1978 йилда кузатилган, ўшанда Германиядаги дорихоналар умумий сони 16 857 тани ташкил этган эди. Бу ҳақда ABDA раҳбари таъкидлаб ўтди. Салбий динамика ёмонлашишда давом этмоқда: агар 2022 йилда 393 та дорихона ўз фаолиятини тўхтатган бўлса, 2023 йилда бу рақам 497 тага етди. Шу билан бирга, янги очилган дорихоналар сони ҳам сезиларли даражада камайган: 2022 йилдаги 68 та, 2024 йилда атиги 48 та. Aҳоли дори-дармонларни олиш учун узоқроқ масофаларни босиб ўтишга мажбур бўлмоқда ва дорихоналар билан таъминлаш даражаси - ҳар 100 минг кишига тахминан 21 дорихона тўғри келмоқда - бу Европа ўртача кўрсаткичидан (100 минг кишига 32) паст. Мутахассисларнинг таъкидлашича, инқирознинг асосий омиллари орасида саноатнинг кам молиялаштирилиши, инфляция босими ва пенсия ёшига етган ходимларни ўрнини босувчи ёш кадрларни топиш қийинчилиги киради. Замонавий ёш фармацевтлар ўзларининг дорихона бизнесларини иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблашади, бу эса мавжуд муаммоларни янада кучайтиради.

  • 16 Январь, 14:50
  • Батафсил
not found

Алоқа яхши бўлмаган ҳудудларда Реимбурсация дастури қандай ишлайди?

Компаниямиз телеграм-каналининг алоқа ботига келган савол: 2025 -йилдан электрон рецепт вилоятларда жорий этилиши бошланади. Мен Қашқадарёнинг чекка ҳудудиданман, бизда алоқа сифати яхши эмас. Шифокор томонидан электрон рецепт расмийлаштирилганда эса беморнинг мобил телефонига СМС келар экан. Алоқа сифати яхши бўлмаган ҳудуларда бу тизим қандай жорий этилади? Реимбурсация, яъни “харажатларни қоплаш” маъносини англатадиган бу тизим 2025 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида жорий этиш бошланади ҳамда 2026 йил якунига қадар барча ҳудудларда йўлга қўйилиши белгиланган. Ҳозир дастурга 7 хил сурункали хасталик — гипертония, юрак-ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2 тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив хасталиги киритилган бўлиб, уларга чалинган беморларга 27 хил дори-дармонлар бепул берилади. Тизимдан фойдаланиш имкон қадар соддалаштирилган. Фуқаро, аввало, оилавий шифокорга бориб учрайди. Борди-ю, унда номлари келтириб ўтилган касалликлардан бири ёки бир нечтаси аниқланадиган бўлса, шифокор электрон рецепт шакллантиради. Сўнг бемор телефонига СМС код келади ва шу код Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихонага ҳам боради. Бемор ёки унинг яқинларидан бири шу СМС кодни дорихона ходимига кўрсатиб, рецептдаги дориларни олиши мумкин бўлади. СМС яхши ишламайдиган жойлардаги беморлар нима қилади? Албатта, бу масала ҳам ҳисобга олинган. Оилавий шифокор томонидан QR-кодли электрон рецепт шакиллантирилади ва беморга берилади. Бемор ёки унинг яқинларидан бири QR-кодли электрон рецептни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихона ходимига тақдим этади ва ўзига керакли дори воситаларини олади. Аммо шу билан жараёнлар якунланмайди. Бемор ўзи олган дориларни қабул қилиб бўлгач, яна шифокор ҳузурига келади. Шифокор уни текшириб бўлгач, янги электрон рецептни шакллантиради. Бу шу жараён то бемор дарддан тўлиқ фориғ бўлиб кетгуни қадар давом этади.

  • 16 Январь, 11:52
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech