Янгиликлар

not found

Конгода тарқалган номаълум касалликка аниқлик киритилди

2024 йилнинг октябр ойи охирида Конго Демократик Республикасида номаълум касаллик тарқалиб, кўплаб беморларнинг ўлимига сабабчи бўлганди. Эътиборли жиҳати, беморларнинг аксарияти 15 ёшдан ошган ўсмирлар эди. USA Today Конго ДР соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб ёзишича, Кванго (Конго) провинциясидаги Панзи тиббиёт-санитария зонасида аниқланган номаълум касаллик безгакнинг оғир шакли бўлиб чиқди. У респиратор (нафас йўллари орқали юқувчи) касалликдир. «Конго ДР ҳукумати расмий маълумотига кўра, касалланганлар сони жами 593 нафар, шулардан 36 нафари вафот этган. Ўз навбатида, аввалроқ Кванго провинцияси маъмурияти 143 киши ўлганини маълум қилганди», — дейилади хабарда. Безгак — энг кенг тарқалган юқумли касалликлардан бири. ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили жаҳонда 620 минг киши, асосан болалар безгак касаллигидан вафот этади. Ўлим ҳолатларининг 93 фоизи Африка мамлакатларига тўғри келади.

  • 20 Декабрь, 14:51
  • Батафсил
not found

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди

“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди. 2025/2026 ўқув йилидан: — спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади; — спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади; — ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади; — оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади. 2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади: — спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади; — маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади; — маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади; — маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади; — маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

  • 20 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech