Янгиликлар

not found

Доимий уйқу келиши айрим касалликлардан дарак беради

Кундузги уйқучанлик ҳар доим ҳам чарчоқдан келиб чиқмайди, баъзида у касалликлар ва патологиялардан дарак бериши мумкин, деди кардиолог-шифокор Людмила Палаткина. Масалан, бундай ҳолатга анемия сабаб бўлиши мумкин. Анемияда уйқучанлик билан бир қаторда тахикардия ва тери оқариши ҳам кузатилади. Шунингдек, қалқонсимон без функциясининг пасайиши - гипотиреоз туфайли ҳам уйқу тортиши мумкин. Бу касаллик одатда вазн ортиши билан бирга давом этиб боради. Aртериал гипотонияли беморларнинг ҳам доим уйқуси келади, дейди Палаткина. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу жисмоний зўриқишга чидамлиликнинг пасайганлигидан далолат беради Доимий уйқучанлик ташхислари орасида обструктив уйқу апноэси синдроми, шунингдек, мия қон айланишининг бузилиши – инсульт ҳам бор. Кундузги уйқучанликнинг энг оддий сабаби уйқу гигиенасининг бузилиши бўлиши ҳам мумкин, дейди шифокор. "Бу ҳолатда муаммога қарши курашиш учун режимни нормаллаштириш, тунги дам олишдан икки соат олдин телевизор кўриш ёки смартфондан фойдаланишдан воз кечиш, уйқу олдидан оғир кечки овқат танаввул  ва спиртли ичимликларни истисно қилиш кифоя," - дея хулоса қилди мутахассис.

  • 9 Январь, 17:58
  • Батафсил
not found

2025 йилда 305 миллион киши шошилинч ёрдамга муҳтож бўлади

Давом этаётган можаролар, иқлим ўзгариши ва халқаро гуманитар қонунларга очиқдан-очиқ эътиборсизлик келаси йили бутун дунё бўйлаб 305 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қоладиган гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиб қолади. Бу ҳақда БМТнинг Фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бўйича мувофиқлаштирувчиси ва БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Том Флетчер огоҳлантирди. “Биз кўп қиррали глобал инқирозга дуч келмоқдамиз ва бунинг нархини сайёрадаги энг заиф одамлар тўламоқда. Можаролар узоқроқ, шиддатли ва хавфли бўлиб бормоқда", деди Флетчер ҳамда 30 дан ортиқ мамлакат ва қочқинлар жойлашган тўққизта минтақага гуманитар ёрдам сифатида 47,4 миллиард доллар ажратишга чақирди. Глобал гуманитар эҳтиёжларнинг янги баҳоси 1500 дан ортиқ ташкилотлар маълумотларини таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган. Бутун дунё бўйлаб 305 миллион ёрдамга муҳтож кишидан фақатгина 190 миллионига ёрдам етиб бориш кутилмоқда. Aйниқса, аҳолиси бир неча ўн йиллар давомида зўравонлик ва беқарорликдан азият чеккан мамлакатларда бу ҳолатнинг сабабларидан бири маблағ етишмаслигидир. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, бутун дунё бўйлаб можаролар натижасида 123 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, деди Флетчер.

  • 9 Январь, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech