Янгиликлар

not found

Олимлар 2050 йилга бориб "деярли 40 миллион одамни ўлдирадиган" супербактериялар ҳақида огоҳлантирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ва дунёнинг етакчи шифокорлари тадқиқот ўтказиб, ўнлаб йиллар давомида антибиотиклар таъсирига мослашган бактериялар 2050-йилга бориб қарийб 40 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин, деган хулоага келишди. Кенг кўламли тадқиқот натижалари Британиянинг The Lancet илмий журналида чоп этилди. Тадқиқот доирасида олимлар 204 мамлакатнинг 1990 йилдан 2021 йилгача бўлган даврдаги маълумотларини таҳлил қилиб, 2050 йилгача бўлган вазиятни моделлаштиришди. Уларнинг прогнозларига кўра, 2050 йилгача дунё бўйлаб антибиотикка чидамли бактериядан зарарланиб, ҳар йили 1,91 миллион киши жон беради(2021-йилда 1,14 миллион) , 8,22 миллион ўлим ҳолати шу сабаб туфайли юзага келади. Тахминга кўра, 2025-2050 йиллари айни муаммо жами 39,1 миллион киши ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. 169 миллион инсоннинг ўлими қисман бактерияларга боғланиши башорат қилиняпти. Тадқиқот шунингдек, 1990 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида супербактериялардан ўлим ҳолати сезиларли даражада камайганини кўрсатди - 488 мингдан 193 минггача. 2050-йилга келиб бу кўрсаткич икки баробарга камайиши кутилмоқда. Бироқ, кекса одамларда тескари тенденция кузатилмоқда: 70 ёшдан ошган одамлар орасида супербактериялар келтириб чиқарадиган инфекциялардан ўлимлар сони сўнгги 30 йил ичида 80% га ошган ва шифокорларнинг фикрига кўра, 2050 йилга келиб 146% га ошади. Шу билан бирга, олимлар таъкидлаганидек, инфекциянинг олдини олишни яхшилаш, янги антибиотикларни яратиш ва соғлиқни сақлаш тизимига эркин кириш орқали миллионлаб ўлимларнинг олдини олиш мумкин. Илмий тадқиқот раҳбарларидан бири, доктор Мохсен Нагхави, бу "бир неча ўн йиллар давомида мавжуд бўлган ва ўсишда давом этаётган" "бутун дунё учун таҳдид" эканлигини таъкидлади.

  • 18 Сентябрь, 15:00
  • Батафсил
not found

ФДА экземани даволаш учун Eli Lilly препаратини маъқуллади

АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (ФДА) катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда экзема (атопик дерматит) ни даволаш учун ишлаб чиқилган Ebglyss препаратини маъқуллади. Eli Lilly компанияси инъекция воситаси яқин бир неча ҳафта ичида сотувга чиқишини маълум қилди. Дори воситасини тасдиқланиши учта клиник тадқиқот натижаларига асосланган. Уларда маҳаллий дори воситалари ёки бошқа тизимли даволаш усуллари ёрдамида симптомларни назорат қила олмаган ўрта ва оғир даражадаги экзема билан касалланган 1000 дан ортиқ беморлар иштирок этди. Ebglyss препарати экзема кучайиб кетишига сабаб бўлувчи IL-13 оқсилини блоклайди. Дори воситасининг афзалликларидан бири — дозалаш тартиби — уни ойига бир марта қабул қилиш етарли, бу эса беморларга дори аналогларига қараганда кўпроқ маъқул бўлиши мумкин. Масалан Sanofi ва Regeneron компанияларининг Dupixent экземага қарши препарати бир ойда икки марта инъекция қилишни талаб қилади.

  • 18 Сентябрь, 11:57
  • Батафсил
not found

Соғлиқни сақлаш: COVID-19га қарши шошилинч чораларни кўриш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Президентнинг 2024 йил 5 сентябрдаги «Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида инфекцияларга қарши курашиш лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-310-сон қарори қабул қилинди.  Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ажратилган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган деб белгиланди*.   ОТБ ва ОИИБ ажратган қарзни қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.   Ҳужжат билан ОТБ ва ОИИБ билан молиявий ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳаси асосий техник-иқтисодий параметрлари  ва мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.   * – Осиё тараққиёт банки  билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида юқорида кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш учун 10 йиллик имтиёзли давр билан 40 йил муддатга жами 100 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратилиши бўйича келишувга эришилган; Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки  билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида лойиҳани  амалга ошириш учун 10 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга жами 100 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратилиши бўйича қарз битими имзоланган. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 12 сентябрдан кучга кирди.

  • 18 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech