Янгиликлар

not found

Маркировкалаш тизими орқали таркибида тақиқланган моддалар бўлган 5,5 миллиондан ортиқ БФҚ сотувга чиқарилмади

Роспотребнадзорнинг талабига биноан "Ҳалол белги" давлат маркировкалаш тизими операторлари томонидан таркибида бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришда тақиқланган мелатонин ва симетикон бўлган биологик фаол қўшимчаларини (БФҚ) чакана сотиш имконияти тўхтатилди. Жами 2,4 млн дона таркибида симетикон ва 3,1 млн донадан ортиқ таркибида мелатонин бўлган БФҚни реализация қилиш тўхтатилди. Божхона иттифоқининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида"ги техник регламентига кўра, мелатонин ва симетикон БФҚ таркибида бўлиши тақиқланган моддалар қаторига киради. Маркировкалаш тизими нафақат маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини реал вақт режимида кузатиб бориш, балки амалдаги қонунчилик талабларига мос келмайдиган маҳсулот айланиши ҳолатлари аниқланган тақдирда тезкор чоралар кўриш имконини беради.

  • 25 Ноябрь, 12:30
  • Батафсил
not found

Тузнинг кўп истеъмоли ҳам, ундан бутунлай воз кечиш ҳам зарарли бўлиши мумкин

Инсон тўғри овқатланишга ўтганда, у туздан воз кечиши керакми ёки йўқми, деб ўйлайди. Ушбу мавзу бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар мавжуд, баъзида улар бир-бирига зид хулосаларни ҳам келтиради. Нима учун тузни “оқ ўлим” деб аташади? Ушбу ибора тузнинг ортиқча истеъмоли билан боғлиқ инсон танасига салбий таъсирини ўрганиш натижасида пайдо бўлган. Унинг асосий зарарли таъсирлари қуйидагича: • организмда суюқликни ушлаб туриш;• семириш;• гипертония хавфи ортиши;• буйракларга салбий таъсири;• калцийни ювиб юбориши;• ошқозон-ичак трактининг ёмонлашиши. Аммо агар бирданига ва бутунлай туздан воз кечилса, қатор нохуш аломатларга дуч келиш мумкин: ♦ иштаҳа билан боғлиқ муаммолар;♦ кўнгил айниши;♦ бош ва мушаклардаги оғриқлар;♦ бош айланиши;♦ қон босимининг пасайиши. ЖССТ маълумотларига кўра, катталар истеъмоли учун оптимал кунлик туз миқдори 5 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан бир чой қошиқдан бироз камроқ. Ушбу меъёр фақат гипертония, ошқозон-ичак ёки буйрак касалликлари бўлмаган соғлом одамларга мос келади. Албатта, инсон кун бўйи қанча туз истеъмол қилганини кузатиб бориши жуда қийин. Шунинг учун асосан таъм рецепторларига таяниш, шунингдек, ҳар бир маҳсулотни истеъмол қилишдан олдин унинг таркибига эътибор қаратишга одатланиш керак. Эндокринологлар фикрига кўра, шўр овқатларга бўлган иштиёқ кўпинча танада магний камлигидан далолат беради, бу 300 га яқин ферментлар ишида иштирок этадиган, энергия ишлаб чиқариш, асаб импульсларини ўтказиш ва хотиржам ҳиссий фон учун жавоб берадиган минерал ҳисобланади. Туз истеъмолини камайтиришнинг энг яхши усули уни бошқа зираворлар билан алмаштиришдир. Овқатга хушбўй зираворлар қўшиш орқали таъм ҳиссингизни бойитиш мумкин. Шунда инсон аста-секин бунга кўникади ва шўр маҳсулотларни истеъмол қилиш истагидан халос бўлади.

  • 25 Ноябрь, 09:29
  • Батафсил
not found

Хитойлик олимлар диетани танлашда яшаш ҳудудини ҳисобга олишни маслаҳат беришмоқда

Хитой олимлари яшаш ҳудудига қараб диетани шакллантиришни тавсия қилишди. Уларнинг таъкидлашича, бу семизлик ва у билан боғлиқ касалликларнинг кўпайиши шароитида мамлакатда овқатланиш одатларини яхшилаш учун жуда муҳимдир. Бундан ташқари, маҳаллий озиқ-овқатларни рационга киритиш табиий ресурсларни сақлашга ёрдам беради. Хитой семиришни ташхислаш ва даволашни стандартлаштириш бўйича биринчи кўрсатмаларини эълон қилди. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг ярмидан кўпи аллақачон ортиқча вазнга эга ёки семизликдан азият чекади. Бу кўрсаткич ўсишда давом этиши кутилмоқда. Ҳукумат семизликни даволаш ва олдини олишда соғлом овқатланиш муҳимлигини таъкидлади. Гуанчжоудаги Сун Ят-сен университети жамоаси ўз тадқиқотида "сайёравий саломатлик диетаси" тамойилларига амал қилиш, сут маҳсулотлари ва қизил гўшт истеъмолини камайтириш тарафдори эканини айтди. Тадқиқот Nature Food журналида чоп этилган. Тақдим этилган маълумотларга кўра, шимолий Хитойда яшовчи, кўп миқдорда сут маҳсулотларини истеъмол қиладиган ва сабзавотларни кам истеъмол қиладиган одамлар ўз рационига кўпроқ мева ва дон маҳсулотларини киритишлари керак. Тадқиқотда айтилишича, иқлими қаттиқроқ ва сув танқис бўлган жануби-ғарбий ҳудудларда одамлар дуккаклилар ва сабзавотларни афзал кўришлари ва қизил гўштни кўп истеъмол қилмасликлари керак. Ўзининг унумдор ерлари билан машҳур бўлган шарқда аҳолига кўпроқ дон, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

  • 22 Ноябрь, 17:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech