Янгиликлар

not found

Нима учун кўзлар тез-тез ёшланадиган бўлиб қолади?

Кўзингиз ёшланиши ва қичишаётганини ҳис қилсангиз, бу аломатни бефарқ қолдирманг. Кўзлар безовта бўлганининг сабабини аниқлаш ва ўз вақтида чоралар кўриш кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган жиддий муаммоларнинг олдини олиши мумкин. Нега кўзлар ёшланади? Кўз ёшлари ҳосил бўлиши табиий жараён бўлиб, кўз доимо оз миқдорда ўзидан суюқлик чиқариб туради. Бу кўзнинг шох пардаси қуриб кетишига йўл қўймайди ва шиллиқ қаватни дезинфекция қилади. Кўпинча кўздаги ноқулайлик, одам узоқ вақт давомида компьютер ёки телевизор қаршисида ўтиргандан сўнг пайдо бўлади. Қуруқ ҳаво ва ёруғликнинг етарли даражада эмаслиги ҳам бу муаммога олиб келиши мумкин. Тўсатдан кўз ёшларининг пайдо бўлиши ва вақт ўтгани сайин кўпайиб бориши турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин: - B2 витамини ва микроэлементларнинг етишмаслиги;- ЎРВИ ва турли шамоллашлар;- Кўз инфекциялари. Шунингдек:Контакт линзалар. Уларни узоқ муддат давомида тақиш, уларнинг эскириши ёки сифати бузилиши, гигиена ва линзалардан фойдаланиш қоидаларига, маҳсулотнинг яроқлилик муддатига риоя қилмасликдан ҳам келиб чиқади. Косметика. Сифатсиз гўзаллик воситалари туфайли кўзда яллиғланиш пайдо бўлиш эҳтимоли юқори. Кўзлар учун ишлатиладиган туш, тен каби косметикалар таркибида турли чанглар, кўз ёшланишини келтириб чиқарадиган кимёвий воситалар бўлиши мумкин. Аллергик реакция. Баъзи инсонлар ўсимлик гулчанглари, теракнинг пахмоқ гуллари, чанг ва кимёвий моддалардан аллергияси бўлади ва бундай аллергенлар кўз, бурун, қулоқ ва ҳатто томоққа таъсир кўрсатади. Кўзлар чарчаши ёки унга ёт жисм кириб кетиши. Агар касбингиз компьютерда узоқ вақт ишлаш ёки ёруғликка кам чиқишни тақозо этса, кўзлар қуриши ва қизариши, бир оз ёшланиши кузатилиши мумкин. Кўзлар ёшланганда нима қилиш керак? Кўздаги қизариш ва ёшланишни келтириб чиқарган сабабга қараб унинг даво чораси аниқланади. Аввало, кўзда яллиғланишни ҳосил қиладиган сабабларни бартараф этиш керак, бунинг учун кўзларни шамол ёки қуёшдан ҳимоя қилиш, контакт линзаларини олиб ташлаш, кўзга кирган ёт жисмдан халос бўлиш зарур. - Офталмолог билан маслаҳатлашган ҳолда кўзлар учун махсус томчилардан фойдаланинг;- Мойчечак, седана ва календула қайнатмаси билан кўзларни ювинг;- Агар кўз ёшланишидан ташқари шиш ҳам безовта қилса, картошкани доира шаклида кесиб, 30-40 дақиқа давомида кўзга қўйиш мумкин.- Тариқ қайнатилган сувни кўзлардаги чарчоқни олиш учун ишлатиш мумкин. Муҳими, юқумли кўз касалликлари ўзбошимчалик билан уй шароитида даволанмаслиги керак. Кўзларда юқумли касаллик аниқланганда офталмологга мурожаат этиш ва унинг тавсияларига амал қилиш зарур.

  • 25 Июль, 15:00
  • Батафсил
not found

ФВВ фуқароларга қуёш уришидан сақланиш қоидаларини эслатди

Об-ҳаво кескин исиб кетиши болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи бир қоидаларга риоя этишига тўғри келади. Қуёш уриши очиқ ҳавода тўғри тушадиган қуёш нурлари остида содир бўлади, лекин иссиқ таъсир қилгандан сўнг 6-8 соат ўтиб ҳам бошланиши мумкин. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қуёш уришидан сақланиш учун бир нечта қоидаларга риоя этиш зарур: - иложи борича соат 10:00 дан 17:00 га қадар тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлманг;- табиий матолар (пахта, каноп ва б.) дан тайёрланган кийим кийинг;- енгил, ёрқин рангли бош кийим кийинг. Кўзингизга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг;- сув ичиш режимига амал қилинг. Тартибсиз кўп миқдорда сув ичиш фақат чанқоқни яхши босмайди, лекин юракни зўриқтиради. Яхшиси аччиқроқ дамланган чой, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичинг. Уйдан чиқишингизда ўзингиз билан олинг;- қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланинг;- қуёшда бўлиб қайтганингиздан сўнг, душ қабул қилинг ёки ҳўл сочиқ билан артининг;- оч қоринга ёки овқат еганингиздан сўнг дарҳол қуёш остида бўлманг. Қуёш уриши ёки иссиқ уриши белгилари: - дармонсизлик, чарчоқ, бош оғриғи ва чанқаш кузатилади;- бош айланиши, қулоқларда шовқин, бутун танада оғриқ бўлиб, пулс ва нафас тезлашади. Айрим пайтларда кўнгил айниши ва қусиш кузатилиши мумкин. Терлаш кучаяди, бурундан қон кетиши мумкин;- юрак-қон томир фаолияти ва нафас олиш кескин бузилади, ҳушини йўқотиши мумкин;- айрим пайтларда тутқаноқ тутиши, алаҳсираш, галлюцинация кузатилиши мумкин. Қуёш уришининг оғир шаклида тер ажралиши тўхтайди, агарда беморга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, нафас ва юрак тўхташи мумкин. Биринчи тиббий ёрдамни тўғри кўрсатиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Асосийси, киши ўзини йўқотмасдан ҳаммасини тўғри ва тез бажариш зарур: - беморни салқин жойга ўтказиш, чалқанча ётқизиш, бошини салгина кўтариб қўйиш, кийимларини ечиш, бутунлай тинч муҳит яратиш ва тоза ҳаво келишини таъминлаш;- агар бемор ҳушида бўлса аччиқ чой ёки совуқ сув ичириш (сувга 0,5 литрга 0,5 чой қошиқда туз қўшиш);- бошини совуқ сув билан ҳўллаш ёки бошига нам сочиқ қўйиш;- оғир ҳолатларда беморни ҳўлланган чойшаб билан ўраб қўйиш ёки устидан совуқ сув қуйиб туриш мумкин, лекин эҳтиёт бўлиш керак (тана ҳарорати 30 градусдан тушиб кетмаслиги керак). Агар иложи бўлса қон томирлари кўп бўлган қўлтиқ ости, чов ва тизза орқасига муз ёки совуқ сув тўлдирилган баклашка қўйиш керак;- қуёш ёки иссиқ урган беморларни яқин ўртадаги даволаш муассасасига олиб бориш зарур. Оғир ҳолларда эса зудлик билан тез ёрдам бригадасини чақириш зарур.

  • 25 Июль, 12:00
  • Батафсил
not found

ОАВ: Синов қилинган 7000 та ҳинд йўтал сиропининг тахминан 5 фоизида хавфли токсинлар бор

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлиги йўтал сиропларини таҳлил қилиш натижалари тўғрисида ҳисобот эълон қилди - жами 7000 дан ортиқ намуналар олинди ва ўрганилди. Улардан 335 таси соғлиқ учун хавфли - диэтиленгликол ва этиленгликол заҳарли моддалар топилган. Улар сифат стандартига жавоб бермаслиги аниқланди, деб ёзади The Economic Times газетаси. Тадқиқотлар Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш марказий ташкилоти томонидан ўтказилди. Эслатиб ўтамиз: Ҳиндистон ҳукумати давлат лабораторияларига маҳаллий компаниялар томонидан экспортга мўлжалланган йўтал сироплари намуналарини синовдан ўтказишга бўйруқ чиқарган. Ушбу чора 2022 йилда бир нечта мамлакатларда - Гамбия, Ўзбекистон, Камерунда истеъмолчи-болалар ўртасида содир бўлган оммавий заҳарланишлар ва унинг ортидан келиб чиққан ўлим ҳолатлари боғлиқ. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, 2022-йил декабр ойидан буён 162 та дори ишлаб чиқарувчи заводда ўтказилган текширувда " олиб келинаётган хомашё синовдан ўтказилмагани” аниқланган. Ҳиндистондаги 8500 та кичик дори заводларининг чорак қисмидан камроғи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган халқаро дори ишлаб чиқариш стандартларига жавоб беради.

  • 25 Июль, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech