Янгиликлар

not found

Ижтимоий дорихоналарнинг асосий вазифаси нимадан иборат?

Ижтимоий дорихоналарнинг асосий вазифаси аҳолини Рўйхатга киритилган дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар, бошқа турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлашдан иборат. Шунингдек, ижтимоий дорихона қуйидаги функцияларни амалга оширади: - дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги рецептлар бўйича ёки рецептсиз чакана реализация қилишни, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлайди; - белгиланган тартибда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлайди ва йўқ қилади; - истеъмолчидан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ва самарадорлиги паст ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилади; - амбулатория шароитида даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган, ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган дори воситалари ҳақида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига ҳар чоракда маълумот тақдим этади; - аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва қўллаш бўйича маслаҳат бериш ва ахборот ёрдами кўрсатади; - дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ижтимоий дорихоналар тармоғи бўйича ҳаракатланишининг электрон шаклдаги ҳисоб-китобини юритади; - ижтимоий дорихонага ташриф буюрувчилар учун белгиланган тартибда тасдиқланган чекланган нархлар кўрсатилган дори воситалари ассортименти рўйхатини кўринарли жойда жойлаштиради; - тегишли лицензияси мавжуд бўлганда шифокор рецепти асосида дори воситаларини тайёрлайди ва ички сифат назоратини ўтказади.

  • 23 Апрель, 11:50
  • Батафсил
not found

Бугун навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси ўтказилмоқда

Тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш ва йирик шаҳарларда транспорт ҳаракати оқимини камайтириш мақсадида ўтказилади. Шу куни давлат ташкилотларининг барча раҳбар ва ходимларига, шунингдек, фуқароларга шахсий транспорт воситаларидан жамоат транспорти, пиёда юриш, велосипед ва бошқа экологик тоза транспорт воситалари фойдасига воз кечиш тавсия этилади. Эслатиб ўтамиз, “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли Қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, автомобиллардан чиқадиган зарарли ташламалар атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалардан биридир. Шахсий транспортдан воз кечиш ҳаво ифлосланиши ва транспорт воситалари тирбандлигини камайтиришга, умуман шаҳарлардаги экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради.

  • 23 Апрель, 08:58
  • Батафсил
not found

Супербактерияларга қарши оддий восита топилди

Британиянинг Брунел университети олимлари сунъий сахарин антибиотикларга чидамли бактерияларни йўқ қилишда кучли восита эканлигини исботлади. Сахарин патогенларнинг ҳужайра деворларини, шу жумладан энг хавфли Staphylococcus aureusniни йўқ қилишини аниқлади. Тажрибалар шуни кўрсатдики, сахарин бактерия ҳужайраларининг тузилишини бузади ва уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, у антибиотикларнинг таъсирини кучайтиради , ҳатто уни қўллагандан кейин микроблар илгари чидамли бўлган дориларга нисбатан заиф бўлиб қоладилар. Aмалда, бу кашфиёт инфекцияларни даволашда қўлланиладиган ёндашувни ўзгартириши мумкин. Мисол учун, стандарт боғламдан кўра сахарин сингдирилган боғламлар яралардаги бактерияларга қарши курашда самаралироқ эканлиги исботланган. Хавфсизлик синовлари ҳали олдинда, аммо сахарин микробларга қарши терапияга арзон ва қулай қўшимча бўлиши мумкин.

  • 22 Апрель, 11:59
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech