Янгиликлар

not found

Ампулалар тарихи

Қадимги Римда ампула лойдан, шишадан ёки металлдан ясалган, одатда кенг корпусли, тор бўйинли ва иккита тутқичли кичик идиш бўлган. У суюқликларни, биринчи навбатда, мойни сақлаш учун ишлатилган. Тиббиётда қўлланиладиган ампула - ингичка бўйинли, маҳкам ёпилган шиша идиш. У стерил дори-дармонларни сақлаш учун ишлатилади: ампулаларга нафақат инъекция эритмалари, балки қуруқ кукун шаклидаги дорилар, ҳатто операцияларда тикиш ва яраларни даволаш учун стерил материаллар ҳам жойлаштирилади. Aмпулалар сизга турли хил микроорганизмларни хавфсиз ташиш имконини беради ва чанг ичкарига кирмайди. Бундан ташқари, дорилар керакли дозада сақланиши ва дарҳол ишлатилиши мумкин. Биринчи ампулалар 19-асрнинг ўрталарида, шприц ихтиро қилинганидан деярли чорак аср ўтгач пайдо бўлган. Aмпулалар ихтиро қилинишидан олдин шифокорлар эритмаларни юборишдан олдин тайёрлаган, бу эса уларнинг ишини мураккаблаштирган ва секинлаштирган. Ампулалар ҳақида биринчи марта 1887 йилда "Практическая медицина" журналидаги мақолада эслатиб ўтилган. Унинг муаллифи, Санкт-Петербурглик фармацевт Aлександр Пелб. Ушбу нашрда Aлександр Пель инъекция эритмасини муҳрланган шиша идишларга жойлаштириш уларни дозалашнинг энг оқилона усули эканлигини ёзади. Бундай идишлар 2 куб сантиметр суюқликни ушлаб туради. Идишнинг ағдарилишига йўл қўймаслик учун ампулаларнинг пастки қисмида юқоридан кўра бир оз кенгроқ бўлади. Aмпулалар икки марта стерилизация қилинади: уларни доривор эритма билан тўлдиришдан олдин ва ундан кейин, иккинчи ишлов беришдан олдин трубанинг четлари муҳрланган. Деярли бир вақтнинг ўзида турли мамлакатлардаги кимёгарлар ампулаларни яхшилаш устида ишлаган. Германиялик фармацевт Луи Фридлендер томонидан яратилган ампулаларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг ранги билан ажралиб туриши эди. Масалан, у морфинни қизил шиша идишларга, атропинни қора шишага, кокаинни оқ шишага солган. 1917 йилда ҳарбий жарроҳ Харви Сэмюель Кук алмаштириладиган силиндрсимон ампулалар тўпламига эга шприц яратди. Кук ишлаб чиққан ампулаларнинг замонавий аналоглари стоматологик ва анестезиологик карпула деб ҳисоблаш мумкин- бир томондан металл қопқоқ билан ва бошқа томондан резина тиқин билан ёпилган. Ушбу ампулаларнинг ўз игнаси бўлган ва улар фақат шприц механизми билан очилган.

  • 17 Июль, 13:30
  • Батафсил
not found

Сайёрада кўриш ёмонлашмоқда: 2050 йилга келиб, аҳолининг 50 фоизи миопиядан азият чекади

Мутахассисларнинг таъкидлашича, гаджетлардан кўп фойдаланиш ва очиқ ҳавода фаолликнинг камайиши узоқни кўра олмаслик (миопия) кучайишига сабаб бўлган омиллардан бўлиб, даволанмаса, кўрлик хавфини оширади. El Pais нашри прогнозларни эълон қилди. Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Сингапур каби мамлакатларда ўрта мактабни тугатган болаларнинг тахминан 80 фоизи кўриш нуқсонидан азият чекмоқда ва уларнинг 10% дан 20% гачаси яқинни кўра олмайди. Сайёранинг кўриш қобилияти ёмонлашмоқда. 2016-йилда ўтказилган илмий таҳлил 21-аср бошида 1,4 миллиард одам узоқни кўра олмаслигини аниқлаганди ва бу рақам 2050-йилга бориб 4,7 миллиардга етишини башорат қилди. Бу дунё аҳолисининг деярли ярмига тўғри келади, гарчи ҳудудлар бўйича фарқлар мавжуд бўлса-да: асрнинг ўрталарига келиб, Шарқий Aфрикада миопиянинг тарқалиши 23% дан паст бўлади, Осиё-Тинч океани минтақасидаги юқори даромадли мамлакатларда эса, ҳар уч кишидан иккитаси касалликдан азият чекиши тахмин қилинмоқда. Испанияда ўтказилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, беш ёшдан етти ёшгача бўлган болаларда миопиянинг тарқалиши 19% ни ташкил қилади, аммо 2030 йилга келиб у 30% га етади. Бундан ташқари, кўришнинг ортга қайтмас йўқолишига олиб келиши мумкин бўлган патологик ўзгаришлар ривожланиш хавфи сезиларли даражада ошади. Гап катаракта, глаукома, тўр парданинг кўчиб тушиши ҳақида бормоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёшларда миопиянинг оғир ҳолатлари сариқ доғ дегенерацияси ривожланиш эҳтимолини 41 фоизга оширади. Бу, ўз навбатида, ёш ўтиши билан кўриш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади. Офталмологлар одамларни “20-20-20” қоидасига амал қилишга чақирмоқда: Ҳар 20 дақиқада 20 фут узоқликда, яъни тахминан олти метр масофада жойлашган бирор нарсага 20 сония давомида қараб туриш лозим. Шунингдек, болаларни, ёшларни гаджетдан фойдаланишда кўзга яқин тутмасликлигини назорат қилиш ва экранни яхши ёритилишини, қоронғуда фойдаланмаслигини ва танаффус қилишини таъминлаш керак.

  • 17 Июль, 09:00
  • Батафсил
not found

Сохта табибларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси йиғилишида халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга кўра, соғлиқни сақлаш амалиётида фақат қонунчиликда белгиланган тартибда қўллашга рухсат этилган профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш усулларидан, тиббиёт технологиялари ва дори воситаларидан фойдаланилади. Бироқ амалиётда айрим шахслар моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда, касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиб, инсонларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирмоқда. Бугунги кунда миллий қонунчилигимизда рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда ташхис қўйиш ва даволаш хизматлари кўрсатилганлиги учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмаганлиги “сохта табиб”ларнинг ноқонуний фаолиятидан жабрланаётган фуқароларнинг сони ортишига сабаб бўлмоқда. Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритиш назарда тутиляпти. Хусусан, моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, рухсат этилмаган ҳамда халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаш орқали касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланиши назарда тутиляпти.

  • 16 Июль, 17:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech