Янгиликлар

not found

Яккасарой туманида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.У. ўтказиш мақсадида бошқа шахслардан олиб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 300 қути (жами 1 500 дона) “Феррозаль” номли дори воситасини фуқаро Т.А.га 21 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг автомашинасидан яна 4 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 6 Январь, 14:49
  • Батафсил
not found

Guardian: Aнтибиотикларга қарамлик туфайли 40 миллион одам ҳалок бўлиши мумкин

Кейинги 25-йил ичида бутун дунё бўйлаб 40 миллионга яқин одам антибиотикларга қарамлик туфайли вафот этиши мумкин. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда. Aнглиянинг собиқ бош санитар шифокори Салли Девиснинг кўра, жарроҳликдан туғруқгача бўлган одатий муолажалар антибиотикларга чидамли бактерияларнинг тарқалиши туфайли ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. "Ҳар йили бир миллионга яқин одам антибиотикларга чидамлиликнинг тарқалиши туфайли вафот этади ва бу рақам кейинги 25 йил ичида ўсиб боради ва бу "ҳақиқатан ҳам қўрқинчли", - деди. Девиснинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин 25-йил ичида супербактериялар туфайли деярли 40 миллион киши ҳалок бўлади, бунда катта ёшдаги одамлар алоҳида хавф гуруҳига киради. Шифокор супербактериялар ривожланишининг сабабларидан бири сифатида қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун антибиотикларнинг кенг қўлланилишини айтиб ўтди. "Биз сигирлар, товуқлар ва қўйларни ўсишни рағбатлантиришнинг арзон муқобили ёки касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун профилактика воситалари сифатида антибиотиклар билан боқамиз. Бундай ҳаракатлар микробларнинг ривожланишига ёрдам беради, шунинг учун улар антибиотикларга қарши туриш қобилиятини ривожлантиради ва кейин барқарорлик бутун дунё бўйлаб тарқалади," - деб тушунтирди Девис.

  • 6 Январь, 11:47
  • Батафсил
not found

Хитойда инсон метапневмовируси эпидемияси кузатилмоқда

Хитойда инсон метапневмовируси (hMPV) эпидемияси юзага келди, бу касалхоналарнинг ҳаддан ташқари тўлиб кетишига олиб келди. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, инфекция маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимига катта юк бўлиб келган. Вирус ўпкага ҳужум қилиб, COVID-19 ва гриппга ўхшаш симптомларни келтириб чиқаради. Маълумотларга кўра, беморлар титроқ, йўтал, томоқ оғриғи, шунингдек, заифлик ва бош айланиши каби аломатлар билан касалхоналарга ётқизилмоқда. Бироқ, Хитойда гриппнинг А тури, микоплазма пневмонияси ва коронавирус каби бошқа респираторли инфекциялар ҳам қайд этилмоқда. Ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тиббиёт мутахассислари расмийлар ва жамоатчиликка инфекция эҳтимолини камайтириш учун эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни, жумладан ниқоб кийиш ва қўлларни мунтазам равишда дезинфекция қилишни тавсия қилмоқди. Буюк Британияда ҳам бронхит ва пневмонияга олиб келадиган метапневмовирус билан касалланган бир нечта беморлар аниқланган. Шунингдек, ОАВ маълумотларига кўра Қозоғистонда ҳам 30 киши мазкур касалликка чалингани айтилмоқда. Mash маълумотларига кўра, у асосан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга таъсир қилади. Умуман олганда, касаллик енгил кечади, аммо иммунитети заиф одамларда бронхит ва пневмония ривожланиши мумкин. Инсон метапневмовируси (hMPV) - бу респиратор вирус бўлиб, айниқса болалар, қариялар ва иммунитети заиф одамларда нафас олиш касалликларини келтириб чиқаради. Ҳозирги вақтда hMPV га қарши вакцина мавжуд эмас, бу инфекцияни назорат қилишни қийинлаштиради. Бошқа шунга ўхшаш вируслар сингари, hMPV одатда одамдан одамга йўталган ва аксирган пайтида сўлак томчилари орқали, касал одам билан яқин алоқада бўлганда ёки вирус билан ифлосланган юзалар ва нарсаларга тегиш орқали юқади, сўнгра қўллар орқали оғизга, бурун ёки кўзларга ўтади.

  • 6 Январь, 08:59
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech