Янгиликлар

not found

Бухорода 978 қути ноқонуний дори воситалари савдосининг олди олинди

Бухорода дорихоналарда сотиш учун олиб кетилаётган катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро туманида истиқомат қилувчи, 1985 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони ҳамда унга алоқадор бўлган автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, «Имудон», «Серебролизин», «Дофамин», «Маалокс» каби жами 78 номдаги 978 қути сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1962 й.т. шахс унинг жиноий шериги эканлиги аниқланди. «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ хулосасига кўра ушбу дори воситаларининг 32 номдагиси давлат реестрида қайд этилмаганлиги, 57 номдагисига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, 6 номдагиси сифатсизлиги ҳамда 4 номдагиси қалбакилаштирилганлиги, шунингдек, сақлаш шароитларига амал қилинмаганлиги сабабли, уларни мамлакатимизда сотиш, сақлаш ва амалиётида қўллаш тақиқланади. Ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,186 прим 3-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоиз, агарда ушбу дори воситалари тўхтатиб қолинмаганида, улар Бухоро шаҳри, Шофиркон, Пешку ва Ромитан туманларидаги дорихоналар орқали сотувга чиқиб кетган бўлар эди.

  • 11 Июль, 15:00
  • Батафсил
not found

Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

Бразилияда шифокорлар 56 йил давомида маҳаллий аҳоли вакили Мария Лусия де Алмейда Гомесга ташхис қўя олмади. Унинг тарихини Metropoles нашри ёритди. Гомеснинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар у атиги икки ёшида пайдо бўлган. Ёши улғайган сари оёқлари қийшайиб, тишлари эрта тўкилган, оёқларида оғриқ ва жағида муаммолар юзага келган. Бутун умри давомида оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар ичган аёл 12 та жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган, аммо улар ҳеч қандай натижа бермаган. Бразилиялик аёл 58 ёшга тўлганида, шифокорлар унга ниҳоят ташхис қўйишди — Х-хромосомага боғлиқ гипофосфатемик рахит. Муттахассислар Гомесга фақат битта дори воситасини даволаш учун тайинлашди ва айнан шу дори туфайли унинг ҳаёт сифати анча яхшиланди. Маълум қилинишича, агар ушбу дори қабул қилинмаса, барча аломатлар тезда қайтади, шунинг учун аёл дори қабул қилишни тўхтатмаслиги керак.

  • 10 Июль, 12:00
  • Батафсил
not found

Астма хуружларини енгиллатишнинг кутилмаган усули топилди

PLOS One журналида чоп этилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, туя сути — касалликнинг асосий сабабчиларидан бири бўлган чанг кенгашаклари келтириб чиқарадиган аллергик астманинг оғирлигини камайтиради. Ҳозирча синовлар фақат сичқонларда ўтказилган, аммо натижалар туя сутини анъанавий даволашга қўшимча тарзида қўллаш имкониятини кўрсатмоқда. Тажрибада сичқонлар уч гуруҳга бўлинди: соғломлар, сунъий равишда астма қўзғатилганлар ва астма бўлиб, туя сути берилганлар. Ҳайвонларга ҳар ҳафта беш марта, аллергия келтирувчи модда таъсиридан бир кун олдин бошлаб, бутун тадқиқот давомида ҳар сафар 0,5 миллилитр туя сути берилди. Туя сути ичган сичқонларда нафас йўлларининг аллергияга сезувчанлиги камайди, яллиғланиш ва иммун ҳужайралари, айниқса аллергик астма билан боғлиқ эозинофиллар сони қисқарди. Бундан ташқари, туя сути аллергик реакциялар ва яллиғланишли касалликларда иштирок этувчи Т-хелпер ҳужайралари (Th2 ва Th17) сонини камайтирди, шунингдек, туя сути яллиғланиш ўчоғига иммун ҳужайраларини жалб қилувчи CCL17 химокини ва цитокинлар даражасини ҳам пасайтирди. Шу тариқа, туя сути иммунамодуляцион ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатди. Муаллифларнинг таъкидлашича: туя сути оқсиллар, витаминлар, антиоксидантлар ва иммуноглобулинларга бой бўлса-да, ҳозирча қайси моддалар айнан шу таъсирни таъминлаётгани номаълум. Бундан ташқари, туя сути фақат битта фермада олинган ва сигир сути билан таққослаш амалга оширилмаган. Шундай бўлса-да, бу тадқиқот туя сутига астма учун потенциал ёрдам сифатида қизиқишни кучайтиради, айниқса аллергик реакцияси бўлган одамларда.

  • 10 Июль, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech