Янгиликлар

not found

TalabaExpo-2025 йирик касб ярмаркаси

TalabaExpo-2025 — бу олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёш мутахассислар билан йирик иш берувчилар ўртасида самарали мулоқот майдонини яратишга қаратилган кенг кўламли ташаббус. Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ташкил этилган ярмарка бугун ўз иши бошлади. Мазкур тадбир Zakovat Arena биноси атрофида бўлиб ўтиб, республика ҳудудларидан 700дан ортиқ йирик иш берувчи компаниялар, давлат ва тижорат банклари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда. Хусусан, Ўзбекистондаги йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлган, бир асрлик тарихга эга "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон Дори таъминоти" МЧЖ ҳам мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этаяпти. Битирувчи талабалар компаниядаги мавжуд бўш иш ўринлари доирасида компания томонидан бериладиган имкониятлар, шароитлар,  ижтимоий ҳимоя ва табиийки ойлик маошига қизиқиш билдирмоқда. Мутахассислар битирувчи талабаларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бериб беришмоқда. TalabaExpo-2025 фестивалида иштирок этиш орқали битирувчи талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар: • Иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидаги касбий ривожланиш истиқболлари билан танишиш;• HR бўлими вакиллари билан дастлабки суҳбатдан ўтиш;• Ёш мутахассисларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот олиш;• Бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича маслаҳатлар олиш. Битирувчи босқичдаги барча талабаларни 21-23 май кунлари бўлиб ўтадиган ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга таклиф этиб қоламиз.

  • 21 Май, 13:37
  • Батафсил
not found

Милк яллиғланиши хавфли касалликка сабаб бўлиши мумкин

Доктор Гусева: милк яллиғланиши юрак муаммоларини келтириб чиқариши мумкин Милк касаллигига сабаб бўлган бактериялар юрак касалликлари ва бошқа соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкин- бу ҳақда шифокор, Пирогов университети стоматология институти директори ўринбосари Ольга Гусева “Газета.Ру”га маълум қилди. Энг кенг тарқалган тиш касалликлари кариес ва пародонтит (тишни ўраб турган тўқималарнинг яллиғланиши). Уларнинг асосий сабаби микроорганизмлардир. “Пародонтитни келтириб чиқарадиган бактериялар милк тўқимасини йўқ қилади, натижада бу бактерияларни қон томирларига кириб, бутун танага тарқалишига имкон беради. Шундай қилиб, бактериялар қон оқими билан юрак, буйрак ва бошқа органларга етиб боради. Микроорганизмлар қон томирлари ва юракнинг атеросклеротик плиталарига жойлашиб, яллиғланишни, шу жумладан юрак мушагини келтириб чиқариши мумкин. Бактерияларнинг қон оқимида бўлиши юрак ишемик касалликларини ривожланиш хавфини сезиларли даражада ошириши мумкин, - деди шифокор. Пародонтитда топилган бактериялар нафақат юрак-қон томир патологиясини, балки диабет, пиелонефрит, ревматоид артрит, Aльцгеймер касаллиги, оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, ичак саратони ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. «Оғиз гигиенасига қатъий амал қилиш пародонтит ривожланишининг олдини олишнинг энг муҳим омилидир. Тиш гигиенаси нафақат чўтка ва тиш пастасидан, балки тиш бўшлиқлари ва ёнларини тозалайдиган махсус маҳсулотлардан фойдаланишни талаб қилади ва бу маҳсулотлар тиш шифокори томонидан индивидуал равишда танланиши керак ", - дея хулоса қилди шифокор. 

  • 20 Май, 15:00
  • Батафсил
not found

Реимбурсация дастури доирасида қайси касалликлар учун дори воситалари электрон рецепт асосида берилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарорига кўра, дори воситаларини оилавий шифокорнинг электрон рецепт асосида бепул олиш мумкин. Реимбурсация (reimbursement) инглиз тилидан олинган бўлиб, “харажатларни қоплаш” маъносини англатади. Яъни, реимбурсация дастурида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари учун дорихона харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплайди. Сурункали касалликлар: гипертония касаллиги – қон босими ошиши билан кечувчи касаллик бўлиб, кўп ҳолларда кўйидаги асоратларини келтириб чиқаради: юрак инфаркти, инсульт ва бошкалар; юрак ишемик касаллиги – юрак ҳусусий қон-томирларининг ўткир ёки сурункали бекилиб келиши натижасида юрак мушакларининг кислород билан таъминланиши бузилишига айтилади. қандли диабетнинг иккинчи тури – инсон танаси ҳужайраларининг инсулинга таъсирчанлиги кескин пасайиши натижасида глюкоза ўзлаштирилиши бузилишига айтилади; бронхиал астма – нафас йўллари сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, қуйидаги белгилар билан кечади: ҳуштаксимон хириллаш, нафас сиқиши, кўкракда оғирлик ва йўтал; ўпканинг сурункали обструктив касаллиги – ўпка ва нафас йўлларида ҳаво оқими тезлигини кескин пасайиши хамда зарарли заррачалар ёки газлар таъсирига нисбатан сурункали яллиғланиш жараёнини фаоллашиши билан кечадиган жараён. Юқорида келтирилган сурункали касалликларга чалинган диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга. Дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома асосида хизмат кўрсатувчи дорихоналарда берилади. Дорихона томонидан реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари учун бемордан тўлов олинганлиги ҳамда реимбурсация дастури талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланганда Жамғарма: биринчи маротаба — огоҳлантириш бериш; иккинчи маротаба — бир томонлама тартибда шартномани бекор қилган ҳолда дорихонани реимбурсация дастуридан чиқариш ҳуқуқига эга.

  • 20 Май, 08:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech