16:05 (10.03.2023)
2292
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “A.A.” МЧЖ менежери В.Х. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро А.С.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 45 минг дона “Цефтриаксон” номли дори воситасини 131,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.