Новости

not found

Тошкент Евроосиё фармацевтика саммитига иккинчи бор мезбонлик қилмоқда

Пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Global Pharmaceutical Leaders’ Club" томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган II Евроосиё фармацевтика саммити саммити бўлиб ўтмоқда. Саммит дастуридан халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органларнинг вакиллари билан давра суҳбатлари, муҳокамалар, шунингдек, дистрибютор ва дорихона тармоқлари мутахассислари билан яккама-якка учрашувлар жой олган. Саммитда Евроосиё минтақасининг 13 та давлати - Россия, Қозоғистон, Украина, Ўзбекистон, Беларус, Озарбайжон, Қирғизистон, Грузия, Арманистон, Тожикистон, Туркманистон, Молдова ва Муғулистон давлатларидаги фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденциялари, стратегик ривожланиш, дори воситаларини рўйхатга олиш сиёсатини ишлаб чиқиш, нарх ва маркировкалаш, давлат харидларининг ўзига хос хусусиятлари, тижорат сигментида улгуржи ва чакана савдодаги ўзгаришлар ва бошқа масалаларни муҳокама қилмоқда.  Саммит давомида тартибга солиш, старатегия, сотиш, маркетинг ва ишлаб чиқариш мавзулари бўйича 20 дан ортиқ сессиялар бўлиб ўтади.

  • 12 Октября, 14:13
  • Подробнее
not found

Тиббий ниқоблар бир-биридан қандай фарқ қилади?

Тиббий ниқоб турлари ва улардан фойдаланиш ҳақида Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймуродов батафсил сўзлаб берди: — Ҳозирги кунда тиббий ниқобларнинг бир неча турлари мавжуд. Улар сирасига: кунлик (муолажа) ниқоблар, махсус хирургик ниқоблар, стерилланган ва стерилланмаган ниқоблар киради. Кунлик (муолажа) ниқоблар – бир маротабалик тиббий маҳсулот ҳисобланиб, учта қаватдан иборат: ички ва ташқи қавати, ўртасида фильтри бўлади. Махсус тиббиёт ниқоблари 4 қисм бўлиб, фильтр, ички ва ташқи қисмларидан ташқари суюқлик ўтказмайдиган махсус пласт қисмига ҳам эга. Ниқобнинг ушбу қисми тери қопламасини турли биологик суюқликлардан ҳимоя қилади. Стерилланмаган ниқоблар кундалик фаолиятда қўлланилади. Стерилланган ниқоблар эса махсус тоза жойларда фойдаланилади (хирургик муолажа жараёнида, лабораторияда ва ҳоказо). Тиббий ниқоблардан 2 соатдан 6 соатгача фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, вирус организмга нафақат нафас олиш тизими, балки кўз конъюктиваси, очиқ яралар ва ифлосланган қўллар орқали ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун ҳам, юз ва кўзларга ювилмаган қўллар билан тегмаслик керак. Тиббий ниқобларнинг яна бир тури, респираторлар ниқоблар. Оддий тиббий ниқобларга қараганда респираторлар – касаллик ташувчи бемор учун хавфсиз ҳисобланади ва уларнинг бир неча турлари мавжуд. Улар нафас органларини чанг ва токсик, нотоксик аэрозоллар, бактерия ва радиоактив металл заррачаларидан ҳимоялайди ва 8 соатгача вақт мабойнида 80 фоиздан 99 фоизгача вирусдан ҳимоя қилади.

  • 11 Октября, 14:50
  • Подробнее
not found

Мурожаатлар билан ишловчилар 3 йилда бир марта малака оширади

Ҳукуматнинг 7 октябрдаги 582-сонли қарори билан «Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги» низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Қарорга кўра, мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири, мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларини ўргатиш ҳисобланади. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади. Ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг ҳисобидан қопланади. Малака ошириш курсида ўқитиш вақти 12 соатни ташкил этади. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: таълим муассасаси ва унинг филиалларида ўқитиш; ходимларнинг иш жойида ўқитиш; масофавий таълим орқали ўқитиш. Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.

  • 11 Октября, 00:00
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech