09:07 (13.04.2023)

2426

Чилонзор ва Сергели туманларида дори воситаларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Б. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 90 дона “Human Albumin Solution” номли дори воситасини фуқаро Б.Б.га 59,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг “Lacetti” русумли автомобили юк хонасидан жами 93,3 млн сўмлик 7 турдаги 185 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. фуқаро Ш.Р.га 308 дона “Регапен” ва 11 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 800 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech