16:17 (10.04.2023)

2585

Дори билан жиҳозланган автоулов ушлаб қолинди

"Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида" Қонунига мувофиқ, дори воситаларини реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади. Бироқ, сифати кафолатланмаган дори воситаларни ноқонуний равишда олиб кирилишига бўлган уринишлар ҳали ҳам учраб турибди.

Куни кеча, “Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган фуқаро бошқарувидаги бўлган “Epica” русумли автоулов белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, автоуловнинг орқа ва олд эшикларининг пастки қисмларидаги бўшлиқларда ҳайдовчи томонидан олдиндан яшириб қўйилган, оғзаки сўровда айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати сал кам 86 млн. сўмлик, жами 160 қути дори воситаларини қайта сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech