12:21 (23.03.2023)
2818
“Dori-Darmon” АК дорихоналарида 150 гр қовоқ уруғи- 18 000 сўм
Қовоқ уруғининг инсонлар учун энг муҳим бўлган хусусияти шундаки, унинг таркибида магний ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, қовоқ уруғи ёғи марганец, мис, темир ва руҳнинг манбаси ҳисобланади. Магний яхши кайфият ва мустаҳкам уйқуни таъминласа, марганец − коллаген синтези, бириктирувчи тўқима ва суякларнинг соғлиғи учун жуда муҳимдир. Темир танада кислород айланишини, синк − иммунитетни, мис эса энергия ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Булар қовоқ уруғининг организм учун фойдали хусусиятларининг фақат бир қисмидир.
Соғлом ёғлар
Асал билан қовоқ уруғи анчадан буён болалар ва вазни кам бўлган катталар учун озуқавий қўшимча сифатида ишлатилади. Қовоқ уруғининг хусусиятларидан бири − унинг таркибида фойдали ёғларнинг кўплиги билан боғлиқ. Ушбу маҳсулот омега-3 кислоталарининг энг яхши манбаси ҳисобланади, шунингдек, алфа-линоленик кислота ҳам мавжуд. Таркибдаги ёғ кислоталари юрак, қон-томирларини яллиғланиш ва касалликлардан ҳимоя қилади.
Қонда шакар миқдорини барқарорлаштиради
Қандли диабетга чалинган беморлар учун қовоқ уруғининг энг биринчи фойдаси − қондаги қанд миқдорини назорат қилиш. Қовоқ уруғини ҳар куни истеъмол қилиш инсулин ишлаб чиқаришни яхшилашга ёрдам беради ва касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиради.
Қовоқ уруғи гижжаларни йўқотади
Қовоқ уруғидан болалардаги гижжаларни йўқотишда фойдаланиш ажойиб ғоя. Таркибида кукубритин моддаси паразитлар учун заҳарли бўлиб, инсон танасига хавф солмайди.
Қовоқ уруғлари кимларга мумкин эмас
Вазн масаласида жон куйдирадиганлар учун қовоқ уруғининг ягона зарари юқори калория бўлиши мумкин. Уларга кундалик равишда 100 граммдан кўп бўлмаган уруғ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, қовоқ уруғи меъда ширасининг юқори кислоталилиги ва бошқа ошқозон-ичак касалликлари учун хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уруғнинг фойда ва зарарларини таққослаган ҳолда уларни рационга киритиш мумкин.