15:17 (21.12.2022)

3399

Қандай болалар тез тез шамоллайдиган гуруҳга киради?

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динара Дўстмуҳаммедова жавоби:

— Гўдакларда касалликларга қарши курашиш қобилияти (иммунитет) она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган кичкинтойларда эса иммунитет она сути орқали ўтади.
Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар бола танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади.

Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади.

3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради.

Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва керакли муолажаларни олиши зарур.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech