14:16 (13.10.2022)
4319
Цитрамон таркибидаги кофеин моддаси қон босимининг ошишига сабаб бўлади. Шунинг учун цитрамон гипертония билан оғриган беморларга тавсия этилмайди.
Қон босими нормада бўлганлар ҳам ушбу дорини эҳтиёткорлик билан қабул қилиши, тавсия этилган меъёрдан асло ошириб юбормаслиги керак. Энг муҳими, шифокор кўрсатмаларига амал қилган ҳолда қабул қилиш зарур.
Унутманг: цитрамон даволамайди, фақат симптомларни енгиллаштиради, холос.