Новости

not found

ОИВ инфекциясини даволашнинг янги усули топилди

Россия олимлари орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекциясини даволашнинг янги усулини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, мазкур даво чораси махсус оқсиллардан фойдаланишга асосланган. Улар бемор организмидаги иммунитет ҳужайралари функцияларини тиклашга ёрдам беради, ўз навбатида, ОИВ касаллигига қарши курашувчи антитаналарни қувватлантиради.  Натижада организм ички имкониятини ишга солиб, вирусни сиқиб чиқаришга киришади. Якунда танада ОИВ инфекцияси миқдори камайиб, унинг саломатлик учун зарарли таъсири кескин пасайиши маълум қилинган.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили қарийб 2 миллион киши ушбу хавфли хасталикка чалинмоқда. Ҳозирда бутун сайёра бўйича ОИВ ташхиси билан рўйхатга олинган беморлар сони 38,4 миллион нафардан ошган.

  • 3 Октября, 09:34
  • Подробнее
not found

Инсулинни организмга “укол”сиз етказиб берувчи робот-капсула яратилди

Қандли диабетнинг биринчи туридан азият чекувчи беморлар мунтазам инсулин моддасини қабул қилишлари лозим. Аммо инъекция шаклидаги бу гармон тери остига юборилиши боис мазкур жараён кўпчилик учун қийинчилик туғдириши табиий.   Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари ушбу муаммо ечимини топиш мақсадида изланишлар олиб борган. Натижада организмга инсулин ва бошқа дори воситаларини “укол”сиз етказиб берувчи махсус робот яратилди.   Янги “RoboCap” қурилмасининг кўриниши худди дори капсуласига ўхшаш. Унинг бир учига зарур препарат резервуари ўрнатилган. Иккинчи томонидан эса мосламани ҳаракатлантирувчи, уни ошқозон кислотасидан ҳимоя қиладиган ва ичак шиллиқ қаватларидан ўтишига имкон берувчи митти механизм жой олган. Қурилма юзаси желатин моддаси билан қопланган. Олимлар “RoboCap”ни жониворларда синаб кўрди. Мослама ҳайвонлар организмига инсулин ва бошқа зарур препаратларни безиён ва самарали етказиб бериш вазифасини тўлақонли уддалади.   Энди инновацион ишланма инсонларда клиник синовдан ўтказилади.

  • 30 Сентября, 09:48
  • Подробнее
not found

Фармацевтика учун айрим хомашё ва ускуна турлари божхона божидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2022 йилдаги “Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 519-сон қарори қабул қилинди. Президентнинг “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармонида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар ва материалларни 2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилиш назарда тутилган. Ҳужжат билан божхона божидан озод қилинадиган, қуйидагиларни ўз ичига олган материаллар ва ускуналар рўйхати тасдиқланди: фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан олиб келинадиган лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхати;технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари рўйхати;фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати. Божхона кодексига мувофиқ товарлар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилинади.

  • 26 Сентября, 10:20
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech