09:00 (25.09.2024)

258

25 сентябрь – Бутунжаҳон фармацевтлар куни!

Бутунжаҳон фармацевтлар куни бу йил - “Фармацевтлар: Глобал саломатлик эҳтиёжларини қондириш” шиори остида нишонланади.

Бутунжаҳон фармацевтлар федерацияси томонидан 2009-йилдан буён нишонланиб келинаётган мазкур байрамнинг мақсади фармацевтларнинг соғлиқни сақлаш ва яхшилашдаги муҳим ролини таъкидлаш ва уларнинг касбий ривожланишига эътиборни жалб қилишдан иборатдир.

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган барча фармацевтларни касб байрами билан табриклайди. Хонадонингизга файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик, эл саломатлигини таъминлашдек фидокорона ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз. Доимо бахт ва омад ёр бўлсин!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech