Янгиликлар

not found

ЖССТ: Дориларга чидамли инфекциялар йилига 10 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин

Ер юзида янги инфекциялар пайдо бўляпти. Энг ёмони, уларнинг дориларга чидамли турлари кўпаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, бу ҳолат дунё аҳолиси саломатлигига таҳдид солаётган 10 та асосий хавф омилидан биридир.    Аслида хавотирлар асосли. Вирус ва бактерияларнинг чидамлилиги, яъни тиббий препаратларга “чап бериш” хусусияти ортиши беморларни даволашни янада қийинлаштирмоқда. Ўз навбатида, касалликнинг тарқалиши учун қулай муҳит юзага келяпти.    Тадқиқотчи ва экспертлар хулосасига кўра, агар антибиотиклардан фойдаланиш бўйича амалдаги стратегия ўзгармаса, 2050 йилга келиб, инфекцияларнинг чидамлилиги ортиши оқибатида ҳаётдан кўз юмадиган беморлар сони йилига 10 миллион нафарга етиши мумкин.    Ҳозир бу кўрсаткич 5 миллион нафарни ташкил этаётганини ҳисобга олсак, замонавий тиббиёт бу борада тезкор ва самарали ечимларга муҳтож эканлиги яна бир бор ойдинлашади. ‼️Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси даврида турли ваҳима ва хавотирлар ортидан антибактериал препаратлар ҳаддан зиёд кўп қўлланилди. Оқибатда инфекцияларнинг дориларга чидамлилик хусусияти янада ортиши кузатилди. 

  • 22 Ноябрь, 09:35
  • Батафсил
not found

"Сирдарё Дори-Дармон"га қарашли 11 та дорихона Реимбурсация дастурига уланди

Реимбурсация – инглизча сўз бўлиб,“харажатларни қоплаш” маъносини англатади – бу аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ҳисобланиб, алоҳида сурункали касалликларни даволаш учун шифокор томонидан буюрилган дори воситалари харажатларини мақсадли компенсация қилишни назарда тутади. Бу дастур беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради. "Сирдарё Дори-Дармон" МЧЖга қарашли 11 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация дастурига уланди. Булар: Гулистон шаҳрида жойлашган 1 дорихона ва 61 шохобча, Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчасида фаолият кўрсатувчи 88-шохобча, Сирдарё шаҳрида жойлашган 79-шохобча,  Сайхунобод тумани, Сайхун қўрғонида фаолият юритадиган 2-дорихона,  Янгиер шаҳрида жойлашган 105-шохобча, Боёвут тумани, туман тиббиёт бирлашмасида жойлашган 97-шохобча, Сардоба тумани Пахтаобод шаҳарчасидаги 37- шохобча, Оқ-олтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, туман тиббиёт бирлашмасида жойлашган 70-шохобча, Ширин шаҳрида фаолият кўрсатувчи 8-дорихона, Мирзаобод тумани,Наврўз шаҳарчасида фаолият кўрсатувчи 75-шохобча. Реимбурсация тизими доирасида қуйидаги сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволашда қабул қилинадиган 11 турдаги дори воситалари учун дорихоналар харажатлари Давлат тиббий суғуртаси томонидан қопланади: - артериал гипертония касаллиги; - юрак ишемик касаллиги; - қандли диабетнинг иккинчи тури; - бронхиал астма; - ўпканинг сурункали обструктив касаллиги. Реимбурсация тизимига киритилган дори воситалари тасдиқланган рўйхатга мувофиқ Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналар томонидан бепул берилади. Электрон рецептда нималар акс эттирилиш керак? Электрон рецепт – ягона электрон рецепт маълумотлар базасини шакллантириш ва врачнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ёки бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини тезкор равишда олиш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат. Электрон рецепт қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: - амбулатория муассасасининг номи; - рецепт рақами ва берилган санаси; - беморнинг тўлиқ исми-шарифи, туғилган йили ва санаси, ёши, жинси; - ХКТ-10 бўйича ташхис; - дори воситасининг ХПН бўйича номи; - дори шакли, дозаланиши ва дозалаш тартиби; - шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи ва телефон рақами; - электрон рецептни тасдиқлаш учун масъул шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи. Эслатиб ўтамиз, Давлат тиббий суғуртаси тизими 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилмоқда. Биринчи босқич Давлат дастурида белгилангандек, тажриба тариқасида Сирдарё вилоят тиббиёт муассасаларида, иккинчи босқич 2023 йилда Қорақалпоғистонда, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, учинчи босқич 2025 йилдан бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.

  • 21 Ноябрь, 14:18
  • Батафсил
not found

Компаниянинг жорий йил 9 ойлик якунлари таҳлил қилинди

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги корхоналар раҳбарлари иштирокида 2022 йил 9 ойлик якунларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш аввалида компаниянинг бош ҳисобчиси И.Абдусаломов компания ҳамда унинг таркибидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларда 2021 йил 9 ой якуни бўйича тасдиқланган бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳақида тақдимот қилди.  Маълумотларга кўра, “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси тизими бўйича умумий товар айланмаси 543,9 млрд. сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 357,6 млрд. сўмни, чакана савдо айланмаси 186,3 млрд. сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида компаниянинг умумий даромади 135,2 млрд. сўм, соф фойда 11,1 млрд.сўм бўлганлиги қайд этилди. Йиғилиш давомида компания Бошқарув раиси У.Салихбаева Вазирлар Маҳкамасининг «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ижроси билан қизиқди. Юртимизда босқичма-босқич жорий этилаётган, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига масъулият билан ёндошиш кераклигини таъкидлади. Маркировка тизими маҳсулотларнинг ҳақиқий ёки контрафакт эканини текшириш учун, шунингдек, ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулоти ҳаракатини кузатиши учун керак бўлади. Маркировкалаш доирасида маҳсулот қадоғига қўйилган DataMatrix код мобил илова орқали сканерланиши мумкин. Харидор шу орқали ўзини қизиқтирган маҳсулот ҳақидаги барча маълумотларни олиши, унинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин бўлади. Шунингдек, тизимдаги жамиятлар томонидан “Зарур дистрибьюторлик амалиёти(GDP)” сертифатини олиш учун амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ва зарур тавсиялар берилди. Бугунги кунда “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ўз фаолиятининг энг муҳим палласида турибди, чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 446-сонли қарори билан “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси устав капиталидаги назорат пакети, яъни 51 фоиз акциялар хусусийлаштирилмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, халқаро нуфузга эга профессионал баҳоловчи ташкилот “PwC” компаниянинг 51 фоиз акциялар пакетини баҳолаш жараёнларини амалга оширишга жалб қилган. Йиғилишда “PwC” вакиллари иштирок этиб, баҳолаш масаласининг долзарблиги, шунингдек компаниянинг жойлаштирилмаган акцияларини йил охирига қадар реализация қилиниши белгиланлигини ҳамда акцияларни баҳолаш жараёни ўртача 3-4 хафта давом этиши ва акциялар пакетининг бозор нархини аниқлашда компания ва жамиятлар томонидан тақдим этилиши зарур бўлган маълумотлар ҳақида ахборот берди. Йиғилиш давомида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг ҳудудий бўлинмалари йиллик фаолияти ҳам ҳар томонлама таҳлил қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди, йўл қўйилаётган камчиликлар танқид қилиниб, керакли тавсиялар берилди. Компания тизимидаги ижтимоий дорихоналар фаолиятини ривожлантириш, савдо ҳажмини ошириш, зарур дори воситалари ассортиментини кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудий бошқармаларнинг таклифлари ўрганилди.

  • 14 Ноябрь, 12:12
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech