Янгиликлар

not found

Дастлабки ойларнинг якунлари кўриб чиқилди

Жорий йил 25 март куни “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда марказий дорихона мудирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, январь-февраль ойларининг якуни бўйича туман марказий дорихоналар фаолияти танқидий кўриб чиқилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва юзага келган муаммоларни ҳал этиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Вилоятда чакана савдо айланмасини кўтариш ва дорихоналар фаолиятига оид бошқа масалалар атрофлича таҳлил этилди. Жумладан, дори-дармонларнинг сифати ва сақланиши, санитария ҳолати ҳамда асосий воситалар ҳисобининг юритилиши хусусида тўхталиб ўтилди. Ҳар бир туманга жамиятдан куратор тайинланганлигига, омборхоналарда дори-дармон захираси етарли бўлишига қарамасдан, мудирларнинг масъулиятсизлиги туфайли кунлик савдо айланмаси ошмаётганлиги таъкидланди. Назоратни сусайтирганлиги учун мутасадди шахсларга хайфсан интизомий жазоси қўлланилди. Шунингдек, вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Одилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори-воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича дорихона мудирларига тушунчалар берилди. Жойларда солиқ ҳодимлари томонидан ўтказилган мониторингларда онлайн касса аппаратларининг ишлатилишида бир қатор камчиликлар аниқланган. Ушбу камчиликларни ўз вақтида бартараф қилмаганлиги учун тегишли ходимларга жарима жазоси қўлланилди.    Йиғилиш якунида келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик учун тегишли дастурлар ишлаб чиқиш, ҳар ҳафтада 1-2 та туман дорихоналар фаолиятини ўрганиб муҳокама қилиш белгилаб олинди.    

  • 25 Март, 16:04
  • Батафсил
not found

Ўзбек олимлари саратоннинг яна бир турини самарали даволовчи янги препарат ишлаб чиқди

Ўзбекистон фанлар академияси Ядро физика институти директори, техника фанлари доктори, профессор Илҳом Содиқов ЎзА мухбири билан суҳбатда институт олимлари томонидан 2022 йилнинг июнь ойида рўйхатдан ўтказилиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилган янги радиофармацевтик векторли терапия воситаси ҳақида гапириб берди. - Бу препарат саратон касаллигини даволашда ниҳоятда самарадор бўлган янги дори воситаси ҳисобланади. Бу дори воситасининг битта дозаси ҳозирги кунда АҚШда 70 минг доллар, Европа мамлакатларида 25 минг доллар атрофида сотиляпти. Бизнинг институтимиз ушбу дорини республикамиздаги 3 та онкологик клиникаларга 1,5 минг АҚШ доллари нарх билан етказиб беришни йўлга қўйди. Бу дори 2018 йилдан бошлаб бир нечта чет давлатларда, ҳар бири ўзлари яратган технология бўйича ишлаб чиқарилиб, тиббиётда қўлланилиб келинмоқда. Биз ўзимизда яратилган янги технология бўйича мазкур дорини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ҳозирги кунда биз ишлаб чиқараётган “литеций-177” номли изотопимиз дунёдаги бошқа ишлаб чиқарувчилар маҳсулотидан 10 баробар тоза ҳамда юқори сифатли радиоизотоп ҳисобланади. Оддий қилиб айтганда дунёда бор дори воситасини такомиллаштириб, ўзимиз яратган технология бўйича унга нисбатан сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Бизнинг маҳсулот Америка Қўшма Штатлари, Германия, Россиядаги маҳсулотларга нисбатан 10 баробар тоза бўлиши билан бирга, 15-50 мартагача арзон. Суратда - бутун танаси рак метастазалари билан қопланган 4 та бемор (чап томонда) ва лютеций-177 ПСМА-617 препарати билан 2-3 ой мобайнида даволангандан сўнг (ўнг томонда). Таркиби “лютеций-177” радиоизотопи ва унга бириктирилган простата специфик мембранали “антиген-617” деган оқсил моддасидан иборат. Ушбу оқсил моддаси “лютеций-177” радиоизотопини организмнинг саратон метастазалари бўлган жойларига етказиб берувчи транспорт воситаси вазифасини бажаради. “Лютеций-177” радиоактив изотопи саратон ўсмалари ичига кириб, ўзининг радиоактив нурлари билан ўсмаларни куйдиради. Бу нурларнинг ўтиш масофаси 1-2 миллиметрни ташкил қилгани сабабли улар ўсмани ичидан емириб, атрофидаги соғлом тўқималарга зарарли таъсир кўрсатмайди. Бу билан ўсмаларни операциясиз даволаш имкони туғилади. Ҳозирги кунда бу дори 4-босқичдаги рак касаллигининг 97-99 фоизгача тузалишини таъминлаяпти. Жаҳондаги тиббиётчилар революцион дорилар қаторига кирувчи бу препаратга “фантастик натижа”, деб баҳо беришяпти. Бу дори воситаси институтнинг шўъба корхонаси бўлган “Радиопрепарат” давлат корхонаси ва Радиокимё илмий лабораторияси олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар маҳсули ҳисобланади. Маълум бўлишича, лютетсийц-177 PSMA-617 дори воситаси асосан катта ёшдаги эркаклардаги простата бези ракини даволашда самарали ҳисобланади. «Бу дори воситаси радиоактив модда бўлиб, у дорихоналарда сотилмайди. Бу фақат шифохона ва клиникаларга етказиб берилади», дейилади Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хабарида. Даволаш фақатгина касалхона шароитида, махсус гамма камералар билан кузатув остида олиб борилади.

  • 25 Март, 13:08
  • Батафсил
not found

ССВ: Шу йил июнь ойида "Ўзбекистон — Россия" тиббиёт форуми ўтказилади

Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди. Хусусан, вакилларимиз Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан учрашди. Мулоқотда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувда томонлар янги қўшма таълим дастурларини рўёбга чиқариш, кадрлар малакасини ошириш, педиатрия, онкология, гематология, онкогематология, хирургия, трансплантология йўналишлари бўйича Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети билан илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, мақсадли докторантура ва аспирантурани йўлга қўйишга келишиб олди. Ўз навбатида, фармацевтика соҳасини ривожлантириш, арзон ва сифатли дори-дармонлар ишлаб чиқариш, болаларда суяк илиги трансплантациясини жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди. Якунда шу йил июнь ойида мамлакатимизда "Ўзбекистон — Россия" тиббиёт форумининг ўтказилиши белгиланди. Мазкур форум доирасида соғлиқни сақлаш бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

  • 25 Март, 11:09
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech