11:34 (25.08.2023)

1711

Антибиотикларни қабул қилишдаги энг муҳим қоидалар

Антибиотиклар қатъий тартиб асосида қабул қилиниши шарт. Бу дорилар инсонда касаллик чақирувчи микробларга заҳарли таъсир этиб, уларни нобуд қилади ва нотўғри қўллаш оқибатида кўплаб ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин.

  Антибиотикларни қатъиян мутахассис кўрсатмасига биноан қўллаш лозим.

Айнан белгиланган соатлар пайтида қабул қилиш. Бунинг сабаби бир марта қабул қилинган (масалан амоксициллин) дори узоғи билан 8 соат давомида таъсир кўрсатади. Микроблар дорига кўникиб, чидамли бўлиб қолмаслиги учун уларга 24 соат мобайнида таъсир кўрсатиш керак. Шунинг учун дорини қабул қилиш вақтини ўтказиб юборманг.

3 кун қоидаси. Касалликнинг барча белгилари йўқолгандан кейин 3 кундан кейин дорини истеъмол қилишни тўхтатиш керак. Ундан эртароқ тўхтатиш касалликни сурункали кўринишга ўтиш ёки қайталаш хавфини келтириб чиқариши мумкин.

Узоқ муддат антибиотиклар қабул қилиш вақтида ичак микрофлорасини тиклаш ва ҳимоя қилиш учун шифокор маслаҳати билан пробиотикларни қўллаш зарур. Антибиотиклар организимдаги зарарли микроблар билан бирга, кўпинча ичакдаги фойдали бактерияларни ҳам нобуд қилади. Бу эса овқат ҳазм қилиш тизимида муаммоларга олиб келади. Пробиотиклар бундай пайтда организмга ёрдам беради.

Дорини қабул қилиш тартиби. Ушбу препаратларни овқатдан олдин ёки кейин, шунингдек, нима билан ичиш кераклигига доир кўрсатмаларни мутахассис ёки дорининг йўриқномасидан аниқлаштиринг.

Даволаш курси вақтида парҳезга амал қилинг. Алкоголь, нордон маҳсулотлар, дудланган ва шўр таомларни истеъмол қилманг.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech